"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

Прокуратура ходимларини касб байрамлари билан табриклаймиз!

Мамлакатимизда 8 январь – Ўзбекистон Прокуратура органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон Pеспубликасининг 2016 йил 19 декабрдаги Қонунига мувофиқ жорий этилган ушбу сана муносабати билан тадбирлар ўтказилиши анъанага айланди. Шу куни прокуратура органларида узоқ йиллар самарали фаолият юритган фахрийлар билан учрашувлар ташкил этилади. Мамлакатимизда соҳани тубдан ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этаётган соҳа ходимларининг хизматлари ҳам алоҳида эътиборга олиниб, шарафланади.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширила бошлади. Сўнгги йилларда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 20 га яқин қонун, фармон, қарор ва фармойиш қабул қилинди. Қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар натижасида тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор амалий ишлар бажарилди.

Таъкидлаш керакки, Президентимиз томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Pеспубликасининг “Ўзбекистон Pеспубликаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни имзолангани, унга мувофиқ, касбий байрамнинг белгиланганлиги прокуратура органлари ходимлари билан бирга соҳа фахрийларининг ҳам қувончини оширди. Айни пайтда прокуратура органлари ходимлари зиммаларига юклатилган ҳар қандай вазифани бажаришга виждонан, садоқат ва юксак масъулият билан ёндашмоқда. Шу қаторда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш борасидаги ишларни изчиллик билан амалга оширишмоқда.

Прокуратура ходимларининг фаолияти халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилаётгани қувонарли. Президентимиз таъкидлаганларидек, прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик ва ҳалолликни талаб қилади. Зеро, қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туради. Биз прокуратура ходимларини касб байрамлари билан қутлаймиз ва масъулиятли ишларида муваффақият тилаймиз.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: