"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

АМУДАPЁ ТУМАНИ ПPОКУPОPИ ЁШЛАP БИЛАН УЧPАШУВ ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь кунги маърузасининг аҳамиятини кенг тушунтириш, ёшлар билан ишлашда маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларда Ватанга садоқат ва мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини шакллантириш мақсадида жойларда мутасадди раҳбарларнинг ёшлар билан учрашувлари ўтказилмоқда.

7 январь куни Амударё тумани прокурори Жавлон Муфтуллаевнинг туман ёшлари билан учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Йўлдошев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, турли йўналишлар бўйича юқори натижаларга эришган фаол ёшлар, ёш тадбиркорлар, ёш фермерлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимизнинг ташаббуслари асосида ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилди. Буни биз, аввало, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида Қонуннинг қабул қилинишида, кейинги икки ярим йилда айнан ёшларга оид 30 дан ортиқ Фармон ва Қарорларнинг қабул қилинишида кўришимиз мумкин. Шунингдек, ушбу ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳам бунга яққол далил бўла олади.

Айниқса, Президентимиз томонидан 2018 йил 27 июнь куни қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони асосида юртимизда ёшлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали минглаб ёшларга янги иш ўринлари яратилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш имкони яратилди.

Туманимизда ҳам 2018 йилда ёшларимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги 12 та лойиҳаси учун 2 млрд. 555 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 65 та янги иш ўрни яратилган бўлса, 2019 йилда 21 та лойиҳага 7 млрд. 617 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиб, 72 та янги иш ўринлари ташкил қилинди.

Шунингдек, 8 нафар амударёлик ёш оилаларга 2019 йилда қурилган кўп қаватли уй-жойлар топширилиб, уйларнинг бошланғич бадали Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилди.

Туманда муҳтарам Президентимизнинг 5 та ташаббусни кенг тарғиб этиш ва оммалаштиришга йўналтирилган 500 та тадбир ва лойиҳалар ташкил этилиб, уларга 20 мингдан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан барча ҳудудларда “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивал доирасида 21 та тадбир ва лойиҳалар ташкил этилиб, 5 мингдан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

Ёшлар иттифоқи тумани Кенгаши томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг 48 нафарига комплект ўқув қуроллари, 6 нафарига ногронлик аравачаси, 107 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, 8 нафарига тикув машинаси, 13 нафарига ўқув доскаси олиб берилди. Имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 124 нафар ёшлар ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари топширилди. Якка-ёлғиз яшовчи, боқувчисини йўқотган кексалардан 12 нафарининг хонадонларининг ташқи фасад қисми таъмирлаб берилди.

Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволарига жавоблар олдилар. Учрашув якунида ташкилотчилар томонидан ёшларга эсдалик совғалари берилди.

Тадбирдан кейин туман ҳокими ўринбосари Алишер Йўлдошев, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметовлар “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасидан имтиёзли кредит олган ёш ишбилармонлар билан учрашиб, уларнинг иш жараёни билан танишди ва уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди.

 Ташриф чоғида ёш тадбиркорлар “Chelsea Dent” оилавий корхонаси раҳбари Ботир Эрматов, “Тамара-Феруза” хусусий корхонаси раҳбари Дилором Pаҳимова, “Мадина” гўзаллик салони раҳбари, якка тадбиркор Мадина Жумабоеваларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишдилар ва уларга китоблар, қимматбаҳо совғалар бердилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

Янгиликни бўлишинг: