"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎPСАТИЛМОҚДА

Туманимизда ўтган 2019 йил давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда туман ҳокими С.Йўлдашев Халқ депутатлари туман Кенгашининг 76-сессиясида қилган маърузасида батафсил маълумот берди.

Хусусан, йил давомида 6107 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси томонидан 186 млн. 86 минг сўм миқдоридаги дори-дармон воситалари берилиб, ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли Қарорига асосан туман ҳокимининг қарори қабул  қилиниб, 115 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, ногиронлар ва якка-ёлғизлар рўйхати шакллантирилди ва айнан шу рўйхатга олинган шахслар йил давомида тўлиқ диспансер кўригидан ўтказилди. Уларга тегишли ходимлар томонидан намунали тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилиши таъминланди.

60 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга 2019 йилнинг январь-ноябрь ойлари оралиғида 117 млн. 267 минг сўм миқдоридаги 15 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари етказиб берилди.

Турли байрам саналари муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш доимий анъанага айланган. Шу боис, 115 нафар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан ҳомийлар ҳисобидан 7 млн. 215 минг сўм миқдорида қўшимча моддий ёрдамлар, кексалар ва ногиронлардан 55 нафари бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди. Имтиёзларга эга бўлган якка-ёлғизлардан 60 нафарига эса бюджет маблағлари ҳисобидан 5 млн. 500 минг сўм миқдоридаги тиббий дори-дармонлар берилди.

Ўтган 2019 йил давомида муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва ногиронлик аравачалари билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор берилиб, жами 408 нафар ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация-техник воситалар ҳамда аравачалар билан таъминланди. Йил давомида 204 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар сиҳатгоҳларда ўз саломатликларини тиклашлари учун бепул йўлланмалар берилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига сифатли тиббий-санитария хизматини кўрсатиш янги 2020 йилда ҳам изчил давом эттирилади. Бу эса халқимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш орқали оилалар мустаҳкамлигини ҳамда фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: