"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА ИШ ҚИЗҒИН

Барча жойларда бўлгани каби Амударё туманида ҳам Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туман Кенгашига сайловлар халқимизнинг ўзаро жипслиги, тенглик, ошкоралик ва очиқлик руҳида ўтмоқда. Бу туманнинг барча ҳудудларида ташкил этилган сайлов участкаларига келиб ўз хоҳиш-иродаси, фуқаролик бурчини адо этаётган сайловчиларнинг кайфиятида, эртанги кунга ишончи, қалбларидаги келажакка дахлдорлик туйғуларида яққол намоён бўлмоқда.

Бу борада Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҳиссаси катта. Бугун, яъни 22 декабрь куни туман сайлов комиссияси аъзолари учун ҳам масъулиятли сана ҳисобланади. Аввало, шуни айтиш керакки, туман сайлов комиссияси таркиби ҳуқуқий билимдон, замонавий ахборот коммуникация технологияларини, шунингдек туман ҳудудини яхши биладиган, сайлов қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган аҳоли вакилларидан тузилганлиги сайловларга тайёргарлик жараёнининг муваффақиятли ўтишини таъминлади.

Туман сайлов комиссияси Сайлов Кодексининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳолига тушунтиришлар бериш, халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш, округ сайлов комиссияларини шакллантириш, сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олиш, номзодларни рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш ишларини ўз вақтида ва муддатида амалга оширди.

Туман сайлов комиссияси номзодларнинг сайлов кампаниясида иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлади, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилиб, сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни ўз вақтида ҳал қилди.

Туман сайлов комиссияси аъзолари сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик, қонунийликни таъминлашга эътибор қаратган ҳолда округ ва участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқани йўлга қўйган.

Сайлов якунлангач, туман сайлов комиссияси халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайлов якунларини чиқаради, сайланган депутатларни рўйхатга олади, сайлов якунлари тўғрисидаги маълумотларни ва сайланган депутатларнинг рўйхатларини матбуотда эълон қилади. Шунингдек, депутатларга тегишли маҳаллий Кенгаш депутати гувоҳномасини ва кўкрак нишонини беради. Зарурат туғилганида эса такрорий сайлов ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади, сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилади. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивларга ва идоравий архивларга топширилиши ҳам туман сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Бугун, яъни сайлов кунида туман сайлов комиссияси аъзолари тўлиқ таркибда, қизғин суръатда иш олиб бормоқдалар.

Pобия Йўлдошева

Янгиликни бўлишинг: