"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

2019 йил январь-ноябрь ойларида хизматлар соҳасинининг ривожланиши

Қорақалпоғистон Pеспубликаси статистика бошқармаси Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ҳамда топишириқлари билан тизим олдига белгилаб берилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган Давлат статистика қўмитасининг статистика ишларини ишлаб чиқариш дастури асосида ўз ишларини бажариб келмоқда.

Хизматлар соҳаси корхоналари фаолиятини балансли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хизматларнинг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26-февралдаги №55 қарорига асосан 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасида хизматлар соҳасини ривожлантиришдаги устувор йўналишлари ва вазифалари белгиланган:

хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш, унинг республика иқтисодиётидаги улушини 48,7 фоизгача етказиш;

2020 йилга бориб қишлоқ жойларда хизматларни 1,8 бараварга ўстириш;

муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, тармоқларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига хизматлар соҳасини, таркибий ўзгартиришларни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

рақобат муҳитини шакллантириш, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

турли инновация хизматларини, янги алоқа воситаларини кенгайтириш;

аҳолининг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш техник имкониятларини таъминлаш, улар асосида сифатли хизматлар кўрсатиш, телефон алоқаси ва телевидениенинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтиш, 2020 йилга бориб алоқа ва ахборотлаштиришнинг республика иқтисодиётидаги улушини 2,5 фоизгача етказиш;

энг янги электрон, тўлов технологияларини жорий этган ҳолда молия хизматларини ривожлантириш;

соғлиқни сақлаш соҳасида юқори технологияли хизматларни янада ривожлантириш.

2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида республикамизда кўрсатилган хизматлар ҳажми 5066,0 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,9 % ни ташкил этди, шундан қишлоқ жойларда 1369,1 млрд. сўм яъний кўрсатилган жами хизматларнинг 27,0 фоизини ташкил қилди.

Хизматлар ҳажмида кичик бизнес ва якка тадбиркорлар субъектларининг улуши 54,0 фоизни ташкил этди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйича аҳоли жон бошига 2695,0 минг сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Янгиликни бўлишинг: