"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ИСТЕЪМОЛ МАҲСУЛОТЛАPИ ЯНГИ ЙИЛ ЯPМАPКАСИ ИШ БОШЛАДИ

Янги йил байрам шукуҳи кезаётган айни кунларда халқимизга кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб анънавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярамаркалари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 декабрдаги “Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида ҳудудларда янги йил ярмарка савдоларини ташкил этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг тегишли баённомаси асосида туманимизда ҳам Манғит деҳқон бозори ҳудудида Янги йил ярмаркаси фаолиятини йўлга қўйишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 2019 йил 10 декабрдан 2020 йил 1 январгача ижтимоий муҳим турдаги истеъмол товарлари билан савдо қилувчи “Озиқ-овқат ярмаркалари” фаолиятини ташкиллаштирувчи ишчи гуруҳи тузилиб, мазкур ишчи гуруҳ аъзоларига зарур топшириқлар берилди. Унга кўра, 50 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, фермер хўжаликлари томонидан етказиб берилиш, режалаштирилган қорамол, қўй, товуқ гўштлари, тухум ва сут маҳсулотлари, мева-чева, полиз ва сабзавот, шунингдек, қандолатчилик, корхоналарнинг бошқа турдаги маҳсулотларини истисно тариқасида, ишлаб чиқариш баҳоларида сотишни ташкилаштириш, байрам кунларида Манғит Деҳқон бозори ҳудудида турли кўнгилочар байрам томошаларини ўтказиш белгиланди.

Йиғилишда “Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари” ҳудудида аҳоли ва маҳсулотлар хавфсизлигини ҳамда сифатини таъминлаш, ярмаркада фаолият олиб борувчи савдо шохобчаларининг савдо терминаллари билан тўлиқ таъминланишини ташкил этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Манғит Деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган “Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси” 14 декабрдан ўз фаолиятини бошлади. Айни кунларда бозор расталари ва дўконлар пештахталари сархил неъматлар билан тўлдирилганидан туманимиз аҳолиси мамнун. Фермер ва томорқа ер эгалари томонидан турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тўла. Ярмаркада харидорлар учун зарур шароитлар яратилган.

Тадбиркорларнинг фидойи меҳнатлари самараси бўлган қандоланчилик маҳсулотлари, янги йил дастурхонлари учун махсус тайёрланган турли хил тортлар, янги йил арчаси безак-ўйинчоқлари нархининг ҳамёнбоплиги харидорларга манзур бўлмоқда. Савдо-сотиқнинг банк пластик карталарида, савдо терминаллари орқали амалга оширилаётгани аҳоли учун қулайлик яратмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: