"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

АМУДАPЁЛИК САНЪАТКОPЛАPГА ЛИЦЕНЗИЯЛАP ТОПШИPИЛДИ

Халқимизнинг қутлуғ кунлари, тўй-тантаналарни санъаткорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар ижро этган куй-қўшиқлар кўнгиллардаги шоду хуррамликнинг, эзгу ниятларнинг, тилакларнинг ифодачисидир.

Кейинги йилларда тўй-маросимларни ўтказишда миллий урф-одатларимизни, умрбоқий анъаналаримизни менсимаслик ҳолатларига дуч келаётган эдик. Тўйлар худди кимларнингдир “бори”ни кўз-кўз қилиши учун ўтказилаётгандай эди. Шунингдек, санъаткорларнинг хизмат кўрсатишида ҳам камчиликларга йўл қўйилаётган эди.

Шу йилнинг 14 сентябрида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг “Тўйлар, оилавий танатаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” Низом тасдиқланди. Низомда тўй-маросимларни ўтказишдаги камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланган. Хусусан, келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб бу борада қатъий тартиб амал қила бошлайди.

Шу муносабат билан тўй-маъракаларда хизмат кўрсатувчи тўйхоналар, автотранспорт воситалари эгалари, санъаткорлар хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензия олмоқдалар.

Албатта, жамиятимизда амал қилаётган қонун-қоидаларни ҳурмат қилиш, уларга бўйсуниш ҳар бир фуқарога дахлдор вазифадир. Буни туманимиз санъаткорлари ҳам сидқидилдан ҳис қилмоқдалар.

Шу йилнинг 14 декабрида туман Маданият бўлимида бўлиб ўтган тантанали йиғилиш ҳам фикримизнинг исботидир. Йиғилишда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўлимининг лицензиялаш бўлими мудири Алламберган Ўтепов туманимизга ташриф буюриб, ўз сўровларига кўра, тумандаги бир гуруҳ санъаткорларга тўйлар ва оилавий тантаналарда қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензияни тантанали суратда топширди.

Йиғилишда санъаткорлар орасида бу борада  кенг тушунтириш ишларини олиб борган туман Маданият бўлими маъмуриятига, Амударё телевидениесига ва сухандон Эргаш Отаевга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўлимининг Ташаккурномалари ҳам топширилди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: