"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ДИҚҚАТ, ЯНГИ НАШP!

Инсон – ўз ҳолича ҳеч ким, ҳатто ҳеч қандай куч-қудратга эга эмас. Уни жамиятимиздаги энг кичик лекин қудратли бирлик – Оила шакллантирди. У Оила бағрида дунёга келди, маънан ва жисмонан улғайди. Улғайгани сари кўнгил мулки тобора буюклашди – ота-она, фарзандлар, неваралар жамлигида Оиласи такомиллашди – катта Хонадон соҳибига айланди. Хонадони остонасини ҳатлаб, Маҳалласига меҳр қўйди у! Бу меҳр-муҳаббат тафти буюк кенгликларнинг дилга яқин, ҳузурбахш ҳаволари билан қоришиб кетганида Оила салтанати янада буюклашди. Инсон ўз Оиласи тимсолида – она Ватанни кашф этди.

Аслида минг-минглаб Оилаларни бағрида жамлаган энг буюк ва ягона салтанатимиз – она Ватанимиз – ягона Оиламиздир. Бизнинг Оиламиз унинг битта илдизи. Оила дарахтининг кўркам, серсоя, сермева ривож топиб, такомилга етиши, аввало илдизларнинг соғлом ва бақувватлигига боғлиқ. Токи бу илдизлар теран ва бақувват экан, Ватан барқ уриб гуллайверади.

Азизлар, "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг илова нашри - "Менинг оилам” газетаси барчамизнинг оиламизга хос маънавий-маърифий, ижтимоий ва тарбиявий масалаларда баҳс этувчи, барчамизнинг кўнглимизга яқин суҳбатдош. Биз ушбу нашрни ёруғликка чиқаришда ҳар бир инсоннинг қалб ардоғига айланган Оиладек гўзал гўшанинг она-Ватан билан туташ маънавий ҳаёт мезонларидан, қалб ардоғимизга айланган моҳиятлардан туриб сўз айтмоққа чоғландик. Унинг саҳифаларида элимизга хос гўзал урф-одат ва боқий қадриятлар, анъаналар, ўзбекона тутумлар энг муҳими, Ўзимиз - Мен, Сиз, У, Улар бормиз. Зеро, истиқлолдан обод юртимизда бир-бирига бегона инсон йўқ. Барчамиз бир Оила – Ўзбекистон фарзандларимиз.

Келинг, азизлар, Оиламиз бағрини обод этмоқ, уни бахт-саодат қўрғонига айлантириб, фарзандларимизни баркамол инсонлар қилиб тарбияламоқ сари қўйган, қўяётган ҳар бир эзгу қадамимизни барчамиз бирга баҳам курайлик. Эзгу ишларимиз ила ўзгалар дилида озгина ҳавас, ҳурмат ва эътибор уйғота олсак, демак, бизнинг Оиламиз она Ватан ичра илдизи теран сермева, серсоя дарахтга айланаётир. Мақсад – шу дарахт омон бўлсин, атрофида ёш, баркамол ниҳоллар унсин, Ватанда энг сўлим боққа айлансин. "Менинг оилам” – Менинг, Сизнинг, Унинг, Уларнинг – Ўзбекнинг Оилаларидан сўз айтгувчи азиз суҳбатдошга айлансин!.

Барчангизнинг Оилаларингизга янги нашр – янги суҳбатдош қутлуғ бўлсин, азизлар!

Янгиликни бўлишинг: