"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

“Соғлом оила жамиятнинг мустаҳкам пойдеворидир”

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини  қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ 4063 сонли Қарори ижросини  таъминлаш, аҳоли орасида  соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва кенг тарғиб қилиш ҳамда ССВнинг кўрсатма хатлари ижросини  таъминлаш мақсадида  2019 йил  7-декабр  шанба куни  эрталаб “ Соғлом оила жамиятнинг мустаҳкам пойдеворидир” шиори асосида  жисмоний фаоллик бўйича Тиббиёт бирлашма майдончасида гимнастрада  ва фаол юриш  ташкиллаштирилди.

 Унда   тиббиёт ходимларидан неврология, тез тиббий ёрдам, ШТЁ, болалар реанимацияси бўлимлари  ходимлари фаол иштирок этишди. Конституциямизнинг 27 йиллик байрамига бағишлаб 30-мактаб спорт залида туман Тиббиёт бирлашмаси бўлимлари ходимлари  ўртасида стол тенниси, баскетбол бўйича мусобақалар  ўтказилди.

Мусабақада   фахрли ўринни эгаллаган  бўлим  ва тиббиёт  ходимлари касаба уюшмаси томонидан  эсдалик ва қимматбаҳо  совғалар билан  тақдирланди.   

Халқимизда шундай бир хикматли сўз бор, “Пул йўқотсанг, ҳали ҳеч нарса йўқотмабсан, вақт йўқотсанг ҳам кам нарса йўқотганинг, аммо соғлиқни йўқотсанг, ҳамма нарсани йўқотганинг”. Соғлиқни йўқотгандан кейин излашдан кўра, уни йўқотмасдан олдин асраш бир мунча осон ва арзон.   Бунинг учун спорт билан мунтазам шуғулланиш лозимлигини унутмаслик керак.

Ж. ЯВҚАШЕВ, туман Тиббиёт бирлашмаси АСТТҚҚ ва ЖФО маркази мудири.

Янгиликни бўлишинг: