"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

Қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорлари тақдирланди

8 декабрь куни Нукус шаҳрида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан “Ҳосил байрами” тадбири ўтказилди.

“Ҳосил байрами” тадбирида Амударё туманининг бир қанча қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳам турли мукофотлар билан тақдирландилар.

Тумандаги “Pажапов Омонбой” фермер хўжалиги раиси Омонбой Pажаповга “Илғор фермер”, томорқачи Эркинбой Қўшаевга “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари топширилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллардан буён меҳнат қилаётган “Эрмонов Ўрозбой” фермер хўжалиги раҳбари Гулимбат Аҳмедов, “Pажапов Омонбой” фермер хўжалиги раҳбари Омонбой Pажапов, “Уста Аллаёр” фермер хўжалиги раҳбари Pажаб Султанов, “Сардор сувчи” фермер хўжалиги раҳбари Ўринбой Матёқубов ва “Ялғаш Абдухолиқов” фермер хўжалиги раҳбари Ялғаш Абдухалиқовларга Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Байрам тадбирида “Pам Ҳайтимбат” фермер хўжалиги раҳбари Pустам Pахимов, “Ўразбаев Алламберган” фермер хўжалиги раҳбари “Шакир Ўразбаев”, “Гулноза Назокат” фермер хўжалиги раҳбари Мурод Искандаров, “Жуманиязов Арзимбат” фермер хўжалиги раҳбари Отабек Жуманиязов, “Таджибаев Pустам” фермер хўжалиги раҳбари Pустам Таджибаевлар Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томондан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

* * *

Амударё туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириб, халқимиз фаровонлигини, юртимизнинг иқтисодий қудратини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшган  муносиб ҳиссалари ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, илғор агротехнологияларни амалиётга жорий этиш борасидаги хизматлари учун қишлоқ хўжалиги ходимларидан бир гуруҳига Амударё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мукофотлари топширилди.

“Айтбой Отахон” фермер хўжалиги раҳбари Айтбаев Матназар, “Камалов Икром” фермер хўжалиги раҳбари Икром Камалов “Шукурулло бобо Акбар” фермер хўжалиги раҳбари Махсуд Шукуруллаев, “Аҳмедов Pажаббой” фермер хўжалиги раҳбари Pуфат Ахмедов, “Серикбаев Солий” фермер хўжалиги раҳбари Солий Серикбаев, “Ўразбаев Алламберган” фермер хўжалиги раҳбари Шакир Ўразбаев, “Норимов Шерзод” деҳқон хўжалиги раҳбари Аҳмад Норимов, “Қутим қошиқчи” деҳқон хўжалиги раҳбари Отахон Тўраев, томорқа ер эгаларидан Ботир Арабов ва Низомаддин Қулимбетовлар Амударё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ушбу мукофотлар фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарларини ҳамда томорқа ер эгаларини янада янги зафарлар сари руҳлантирмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: