"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

“Биз ОИТСга қаршимиз. Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”

1988 йилдан бошлаб 1 декабрь бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида белгиланиб келинмоқда. Бу кун соғлом ҳаёт тарзини илгари суриш, ОИТС хавфи ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, касалликнинг кенг тарқалишининг олдини олиш чоралари ҳақидаги фуқароларнинг билимларини ошириш борасида кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилади.

ОИТС шундай аёвсиз касалликка жинси, ирқи, миллати, элатидан қатъий назар, носоғлом ҳаёт кечирувчи инсонларни ўз  домига тортаверади, ҳар йили дунё миқёсида қанчадан-қанча одамларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Шунинг учун ҳам унга қарши курашишда ҳам халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бутун дунёда 1 декабрь кунини соғлом турмуш тарзи тарғиботи куни сифатида нишонлашга улкан аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам 2001  йилдан бери бу ҳалокатли касалликка қарши  халқаро ҳамкорлар билан бирга курашиб келинмоқда. Амалга оширилаётган тиббий-профилактик қўшма дастурлар туфайли кўпгина кишиларнинг  ҳаёти сақлаб қолинди, касалликни ўз вақтида аниқлаш, сифатли парваришлаш, ҳаётий зарур даволаниш имкониятлари яратилди.

Аниқланишича касаллик 80 фоиз ҳолатда носоғлом ҳаёт кечирувчилар - фоҳишалар, гиёҳвандлар, таносил касалликлари билан тез-тез оғриб турувчиларда учрар экан.

Pеспубликамизда ОИТС касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ҳамда бу касалликни тарқатишга уринувчи шахсларни қаттиқ назорат қилиш ҳақида республика қонуни ва узоқ муддатга мўлжалланган дастури тузилган. Юртимизда ОИТСнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш чораларидан бири - унга қарши курашувчи ихтисослаштирилган республика маркази, вилоят ва шаҳарларда эса унинг бўлимлари ташкил этилди, диагностика лабораториялари фаолияти йўлга қўйилди.

Энг аввало бу касаллик одамдан одамга қандай юқади? Эсда тутиш лозимки, ОИТС одамдан одамга зино, зарурсизлантирилмаган кесувчи, санчилувчи асбоб-ускуналар орқали, онадан болага  бола туғилаётганда юқиши мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ ОИТС бўйича дастури – ЮНЭЙДСнинг берган маълумлотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича 37 миллион ОИВ инфекцияси билан яшаётган кишилар рўйхатга олинган. Мамлакатимизда шу йилнинг биринчи ноябрь ҳолатига бундай шахслар 42098 нафарни ташкил этади. Уларни, бу касалликдан азият чекаётганларни қўллаб-қувватлаш, ушбу глобал тиббий-ижтимоий муаммога одамларнинг эътиборини яна бир бор жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзи афзалликларини тарғиб қилиш мақсадида юртимизда 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни кенг нишонланди. Шунингдек, туманимизда ҳам ушбу машъум касалликнинг оғир оқибатларидан огоҳ этувчи, эҳтиёт чоралари бўйича билимларни тарғиб этувчи тадбирлар ўтказилди. Овул ва маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида тиббиёт муассасаларида “Биз ОИТСга қаршимиз, биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ўтказилган бундай тадбирлар аҳолининг ушбу касалликдан огоҳлигини оширишга хизмат қилади.

Жумабой ЯВҚАШЕВ, туман Тиббиёт бирлашмаси

ташкилий ишлар бўилми мудири.

Янгиликни бўлишинг: