"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Дзю-до кураши фидойиси

Барчамизга маълумки, мустақилликка эришган кунимиздан буён мамлакатимизда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Сабаби, биз соғлом бўлиб вояга етишимиз учун спорт катта аҳамият касб этади. Соғлом бўлиш учун эса, албатта, спорт билан шуғулланиш даркор. Ёш спортчиларни дунёга танитиш, спорт сирларини ўргатиш учун эса яхши ва тажрибали мураббий керак. Бундай тажрибали ва малакали устозларимизнинг меҳнати туфайли шогирдлари кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, Ватанимиз байроғини кўкларга кўтармоқда.

Туманимизда ҳам тажрибали мураббийлар талайгина. Бундай мураббийлардан бири Пўлат Кумеков. У ҳозирги кунда 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида дзю-до кураши бўйича 1-тоифали мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. У дзю-до кураши бўйича барча сирларни устози Баҳром Қурбониёзовдан ўрганган. Унинг бевосита раҳбарлигида туман ва Pеспублика биринчиликларида бир неча бор ғолибликни қўлга киритган. Жумладан, 2002 йилда кетма-кет Қорақалпоғистон Pеспубликаси биринчилигида, Қорақалпоғистон Pеспубликасининг очиқ биринчилигида 1-ўринни, шунингдек 2003 йилда ўтказилган Қорақалпоғистон Pеспубликасининг очиқ биринчилигида, 2006 йилда эса кураш бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон Pеспубликаси биринчилигида, 2013 йил 4-5 май кунлари мураббийлар ўртасида дзю-до кураши бўйича ўтказилган беллашувларда доимий равишда 1-ўринни қўлга киритган. Ҳозирги кунда бу тажрибали устозимиз дзю-до кураши сирларини ўз шогирдларига ўргатмоқда. Унинг барча шогирдлари устози йўлидан бориб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси миқёсидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, медаллар билан тақдирланиб келишмоқда. Пўлат Кумеков касбдошлари, жамоаси, туман спортчилари орасида талабчанлиги, болаларга ғамхўрлиги, тўғрисўзлиги туфайли катта обрўга эга. Ҳозирги кунда ҳам Пўлат Кумеков ўз жамоаси билан навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда. Биз Пўлат Кумеков ва унинг жамоасига куч-қувват ва келгуси ишларига омадлар тилаб қоламиз.

Қундузой ЮСУПОВА,

16-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси.

(Фото - http://judo.uz)

Янгиликни бўлишинг: