"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

PЕСУPСЛАPДАН ТЕЖАМЛИ ФОЙДАЛАНИШ – МАҲСУЛОТ ТАННАPХИ АPЗОНЛАШИШИГА ЗАМИН ЯPАТАДИ

Мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганлиги бежиз эмас. Боиси айнан шу соҳа мамлакатимизда озиқ - овқат хавфсизлигини таъминлашда, аҳолининг моддий фаровонлигини оширишда мустаҳкам замин ҳисобланади. Туманимизда ҳам қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш, деҳқончиликда техника, минерал ўғит, сув каби ресурслардан тежамли фойдаланиш эвазига маҳсулот таннархини арзонлаштиришга, сифати яхшиланишига ҳаракатлар олиб борилаяпти. Бунинг яққол далили сифатида ўтган 2019 йилда туманимиз экин майдонларининг 100 гектарида тежамкор усул – томчилатиб суғориш технологиясининг жорий этилганлигини айтиш мумкин. Йил сарҳисобига кўра,жами харажатлар оддий усулда 699 млн.300 минг сўмни ташкил қилган бўлса, томчилатиб суғорилганда 386 млн. 700минг сўмни ташкил этган. Яъни 312 млн. сўмдан зиёд маблағ тежалган.

Шу боисдан ҳам келгусида пахтачилик ва бошқада деҳқончиликда экинларни томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари туманда сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилашга ва сув исроф бўлишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманимизда жами 39600 гектар суғориладиган майдонлар мавжуд. 296 минг 65км. хўжаликлараро каналларга 406 дона гидроиншоот, 1342 км. ички хўжалик каналларига эса 1191 дона гидротехник иншоот ўрнатилган. Шунинг 436 донаси сув олувчи, 81 донаси сув тўсувчи, 5 донаси кўприк, 25 донаси дюкер, 134 донаси қувурли ўтиш жойи , 510 донаси эса гидропостдир .Мазкур объектларнинг техник ҳолатини яхшилаш, хўжаликлараро ва ички хўжалик каналларини тозалаш борасида мунтазам иш олиб борилаяпти.

Туманимиз бўйича 2019 йилга белгиланган хўжаликлараро каналларни тозалаш режаси 125 фоизга, гидротехник иншоотларни таъмирлаш режаси 150 фоизга, сув ўлчаш постларини таъмирлаш режаси 115 фоизга, ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш режаси 145 фоизга бажарилди.

2019 йилда ички хўжалик суғориш тармоқларида режадаги 40 дона ўрнига 52 та гидротехник иншоот таъмирланди. Шунингдек, 108 дона сув ўлчаш постлари таъмирланди ва сув сатҳини кўрсатувчи рейкалар ўрнатилди. Амалга оширилган бунингдек чора - тадбирларнинг барчаси туманимизда сувдан унумли ва тежамли фойдаланишга, маҳсулот етиштиришни кўпайтириб, таннархини арзонлаштиришга асос бўлади.

Илҳом Полвонов, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари Кенгаши раиси,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: