"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан депутатликка номзодлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқимизнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокининг асосий шаклидир. Ўзбекистонда амалга оширилган босқичма-босқич ва изчил ислоҳотлар самарасида энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, Сайлов кодексида мустаҳкамланган ҳар кимнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган сайлов тизими яратилди.

Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига — Олий Мажлисга ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга оз фурсат қолди. Барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам бу жараёнга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда нафақат иштирок этиш, балки ғолиб чиқиш ЎзМТДП учун ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун барча даражадаги партия ташкилотларининг асосий фаолияти бўлажак сайловларда энг олдинги қаторда бўлиш масаласига қаратилмоқда.

23 ноябрь куни туман ҳокимлигининг кичик мажлислари залида ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан Халқ депутатлари туман Кенгашига кўрсатилган номзодларнинг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини самарали ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда депутатликка номзодлар сайловга оид мавзуларда маърузалар тинглаб, билимларини янада бойитдилар.

Ўқув-семинар давомида депутатликка номзодларга сайлов жараёнларига тайёргарлик, сайловолди ташвиқотини олиб боришда партия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиши борасида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, нотиқлиқ маҳоратини ошириш, ижобий имижни яратиш ва номзодларнинг ишончли вакиллари билан мунтазам ишлаш кабилар бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар давомида сиёсий партияларнинг сайлов кампаниясидаги иштироки, сайлов кампанияси тактикаси, номзодларнинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари, усуллари хусусидаги фикр-мулоҳазалар ҳам тингланди.

Депутатликка номзодлар ушбу семинар-тренингда “Сайлов кодекси”нинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид билимларини яна бир бора мустаҳкамлаб олдилар. Айниқса, назарий маълумотларнинг амалиёт билан боғлаб борилгани иштирокчилар учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этди.

Г.Эшимбетова, Ўзбекистон «Миллий тикланиш»

демократик партияси туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: