"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ХУPСАНДБЕК КАPАТЭ БЎЙИЧА НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ОЧИҚ БИPИНЧИЛИГИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Туманимиздаги 87 сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 8 синф ўқувчиси Хурсандбек Мадраҳимов барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиш билан бирга жамоат ишларига ҳам фаол қатнашади.Шунингдек, спортнинг каратэ тури билан мунтазам шуғулланади.

Яқинда у мазкур спорт тури бўйича Бухоро вилояти очиқ биринчилигида  иштирок этиб, 40 килограмм вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни енгиб олди. Ёш спортчи бу ғалабаси билан юртимизда интилувчан, тиришқоқ ўқувчи ёшлар учун ўз иқтидорини намоён этишига барча шароитлар муҳайё эканлигини кўрсатиб берди ва тенгдошларига намуна бўлди.

Келажакда билимдон ва маҳоратли иқтисодчи бўлиб етишиш орзусида фанларни чуқур ўзлаштиришга интилаётган тенгдошимизга доимо омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

 Динора ҲАЙТИМБЕТОВА, шу мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: