"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ИШЧИ ГУPУҲ ТУМАНИМИЗ МАКТАБЛАPИДАГИ ЎҚУВ-ТАPБИЯ АҲВОЛИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА, МЕТОДИК ЁPДАМ БЕPМОҚДА

Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёев шу йил 23 августда халқ таълими соҳасини ривожлантириш, ўқитувчи мавқеини ва жамиятдаги нуфузини ошириш юзасидан ўтказган  видеоселектор йиғилишида таълим тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш қилиш бўйича Халқ таълими вазирлигига  бир қанча вазифалар топширган эди.

Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида республика ишчи гуруҳи тузилиб, улар мактаблардаги таълим-тарбия аҳволи, ўқув қўлланмалари билан таъминланиши, педагогларнинг  касбий маҳорати ва билими, ўқув муассасаларининг қурилиб фойдаланишга топширилиши, таълим жараёнларида ҳокимлар ва секторлар раҳбарларининг масъулияти каби таълим жараёнига таъсир кўрсатувчи бир қанча факторлар бўйича ўрганишлар ўтказмоқдалар.

Ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон Pеспубликалари Халқ таълими вазирликлари масъул ходимлари, олий таълим муассасалари ректорлари, профессор ўқитувчилари бор. Улар республикамизнинг шаҳар ва туманларидаги  мактабларда  18 ноябрдан 30 ноябргача “Бутун кучни  халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида ўтказаётган ўрганишлари жараёнида  Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг “Маҳорат дарслари”, шунингдек “Ҳоким соати”, “Вазир соати” ва бошқа соҳалар вакиллари билан учрашувлар ҳам ташкил этилади, педагог касби нуфузини ошириш бўйича ўқитувчиларни моддий-маънавий рағбатлантириш ва 5 ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилади ва мактаблардаги ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш мақсадида методик ёрдам кўрсатилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари - Pеспублика маънавият ва маърифат маркази раиси ўринбосари А.Юсупов, Ўзбекистон Pеспубликаси давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали директори М.Мамбетов, Халқ таълими вазирлиги методисти Х.Халқназаровлар туман Халқ таълими бўлими мудири О.Йўлдошев ҳамроҳлигида 56-сонли ва 31 сонли мактабларда бўлишиб, таълим сифатини ошириш, ўқитувчининг касб маҳоратини оширишдаги асосий вазифалари борасида муассасалар педагогика жамоаларига методик ёрдам бердилар. 76-сонли мактабда эса ўқитувчилар нуфузини ошириш бўйича жамоада олиб борилаётган ижобий ишларни таҳлил қилиш, таълим сифатини ошириш бўйича ўқитувчиларнинг таклифларини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, 12-сонли мактабда маънавия-маърифий тадбир ўтказилди ва кўчма китоб савдоси ташкил этилиб, мактабга китоблар тўплами совға қилинди. Тадбирда фахрий ўқитувчилар ҳам иштирок этдилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари 85-сонли мактаб ўқитувчилар жамоасига дарс жараёнида мультимедия воситаларидан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, ўқитувчи маҳоратини юксалтиришдаги муҳим воситалар хусусида методик ёрдам бердилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали ўқитувчилари P.Pеймова, P.Ерназарова ва Халқ таълими вазирлиги методисти Ф.Халқназаровлар 31-сонли мактаб 11-синф ўқувчилари учун биология фанидан “Маҳорат дарси” ўтишиб, 16-сонли мактаб ўқитувчиларига дарс жараёнида турли методлардан фойдаланиб, ўқувчилар билимини баҳолаш борасида методик ёрдам бердилар. 40-сонли мактабда ўтказилган “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда шахсий гигиена” мавзусидаги давра суҳбати жонли мулоқот тарзида қизиқарли ўтди. 76-сонли мактаб жамоасига биология фанини ўқитиш бўйича методик ёрдам берилди.

Ишчи гуруҳнинг таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш жараёнидаги кўрсатаётган методик ёрдамлари, тавсиялари таълимдаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ойгул Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: