"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ДИҚҚАТИГА!

Экинларни суғоришда сув танқислигига дуч келаяпсизми? Экин ҳосилдорлиги ва унинг сифати сизни қониқтирмаяптими? Харажатлар миқдорини камайтириб, ҳосилдорликни оширмоқчимисиз? Бунинг учун томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланинг!

Томчилатиб суғориш бу – экинга унинг эҳтиёжига мос ҳажмда сувни етказиб беришга мўлжалланган тизимдир. Бунда сув даланинг экин жойлашган барча қисмларига бир хилда етказиб берилади. Натижада даланинг экин экилган қисмлари бир хилда намланиб, ер ўзининг энергиясини тўлалигича ҳосил яратишга сарфлайди.

Томчилатиб суғорилганда одатдаги суғориш усулларига нисбатан экин турига қараб, 40 фоиздан 50 фоизгача сувни тежаш мумкин. Қолаверса, ҳосилдорлик боғ ва токзорларда 40-50 фоизгача, сабзавотларда эса 80-100 фоизгача ошиши мумкин. Бундан ташқари ҳосил одатдагидан 10-15 кун эрта пишади. Энг муҳими, минерал ўғитлар, электр энергияси, меҳнат сарфи, ёнилғи мойлаш материаллари ва бошқа ресурсларнинг тежалиши натижасида харажатларингиз анча камаяди.

Президентимизнинг махсус қарори асосида туманимизда ҳам экин майдонларида тежамкор томчилатиб суғориш технологияси кенг жорий этилмоқда. 2019 йилда пахта етиштирувчи 8 та фермер хўжаликлари ва пахтачилик кластери корхонасига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун тижорат банклари томонидан умумий қиймати 2 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан 100 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. 2020 йилда эса 150 гектардан зиёд интенсив боғлар ва пахта далаларида ушбу тизим жорий этилиши режалаштирилган.

Бу тизимдан фойдаланиш истагида бўлган фермерлар ва томорқачилар  Амударё тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига мурожаат қилишлари мумкин.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши

Янгиликни бўлишинг: