"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Pеспублика маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари Азимжон Юсупов ўзи таҳсил олган 12-сонли мактабга китоб совға қилди

Китоб – туганмас хазина. Ундан олган билимларни умримизнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсоннинг ундан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади.

Бугунги кунда мамлакатимзда ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда туманимиздаги 12-сонли умумтаълим мактабига  туман халқ таълими бўлми мудири О.Йўлдошев ва Pеспублика маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари А.Юсуповлар  ташриф буюришди.

Меҳмонлар Президентмиз томонидан илгари сурилган “5 та муҳим ташаббус” лойиҳаси мактабда юқори даражада ташкил этилгани, ўқувчи-ёшларнинг турли кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаганлигини ва мактаб ўқувчиларининг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилганлигини кўриб, буни алоҳида эътироф этишди.

12-сонли мактабнинг фахрий устозларидан бири Шавкат Чаршамов ташаббуси билан  ташкил қилинган миллий анъаналаримиз ва мактаб тарихига оид  мактаб музейи меҳмонларда яхши таассурот қолдирди.

Тадбир давомида  мактабда китоблар ярамаркаси ташлкил этилди. Бу ўқитувчилар ва ўқувчилар учун жуда қувончли бўлди. Ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда қизиқарли китоблар, бадиий адабиётлар, фанга оид китоблар харид қилишди. Азимжон Юсупов ўз ҳисобидан  мактаб кутубхонасига 100 та номдаги турли адабий-бадиий китоблар совға қилди.

Ташриф давомида педогогик жамоанинг иш фаолияти, 5 та ташаббус лойиҳаси борасида қилинган ишлар,  мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ютуқлари билан танишилди.  Ўқитувчи-мураббийлар билан суҳбатлашиб, уларга зарур методик тавсиялар берилди. Суҳбат мобайнида Азимжон Юсупов ўзи таҳсил олган мактаб жамоасига машаққатли ва шарафли касбларида куч-ғайрат ёр бўлишини тилаб,  устоз-мураббийларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 Ирода Эдошева, жамоатчи мухбир.

Янгиликни бўлишинг: