"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилоти етакчилари форуми бўлди

ЕтакчиларинингНукус шаҳрида Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий қисмлардаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиларининг форуми ўтказилди.

Унда ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмлар қўмондонлиги, Ёшлар иттифоқи  Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгашининг ҳарбий бўлимлар билан ишлаш бўйича бўлим мудири Н.Pўзибоев ҳамда 9202 ҳарбий қисм командири ўринбосари А.Юнусовлар қатнашишди. Шунингдек, ташкилот фаоллари, “Ёш чегарачилар” клуби аъзолари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форумда юртимиз тинчлиги, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашда ҳарбий хизматнинг ўрни, бу касб соҳибларининг машаққатли, масъулиятли ва шарафли меҳнати, шу билан бир қаторда, ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Шу қаторда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 ноябрдаги ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги қарорлари асосида Қуролли Кучлар тизимида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари жорий қилинганлиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида қатор чора-тадбирларни амалга ошириш ушбу ташкилотлар зиммасига муҳим вазифа қилиб юклатилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳам таҳлил этилди ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.

Форум иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 
Ф.Маҳамадиев,
9202 ҳарбий қисм чегара пости етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: