"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Амударёлик шифокор “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотланди

Халқимиз соғлиғини сақлашдаги, тиббиёт соҳасидаги фидокорона меҳнатлари, ёш кадрларни ўз касбига садоқат руҳида тарбиялашдаги самарали меҳнатлари ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми бир гуруҳ тиббиёт ходимларини тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Мазкур қарорга мувофиқ Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Ўрозимбетов Зарифбой Алламбергенович  “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотланди. Биз Зарифбой Ўрозимбетовни ҳалол ва машаққатли меҳнатларининг эътирофи – кўкрак нишони билан табриклаймиз ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

Янгиликни бўлишинг: