"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Амударё тумани Давлат солиқ инспексияси жорий йилнинг 10 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичини 118 фоизга бажарди

Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, уни таркибий қайта қуриш, ислоҳотлар самарасини ошириш борасида бир қатор изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар асосий йўналишлари сифатида солиқ тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш билан боғлиқ бўлиб, бу борада солиқ сиёсатини эркинлаштириш ушбу соҳада эришиладиган ютуқлар гаровидир.

Амударё тумани Давлат солиқ инспексияси ходимлари ҳам бугунги кундаги солиқ ислоҳотларини амалиётга татбиқ қилиш йўлида ўзларининг самарали фаолиятини олиб бормоқда. Давлат солиқ инспекциясида штатлар жавдали бўйича 1 та бўлим ва 9 та шўбада хизмат кўрсатувчи 34 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг фидокорона хизматларининг натижалари эришилаётган ютуқларда ўз аксини топмоқда.

Айтиш жоизки, маҳаллий бюджет даромадларининг ортишида тадбиркорлик субектлари ва кичик бизнеснинг аҳамияти катта. Маҳаллий бюджетга келиб тушадиган тушумларнинг асосий қисми тарбиркорлик ва кичик бизнес субектларидан келадиган тушумлар ташкил қилади. Шу сабабли туманимизда тарбиркорлик ва кичик бизнеснинг ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида Давлат солиқ инспексияси томонидан юқори кўрсаткичларга эришилишига замин яратиляпти. Амударё туманида 2019 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 2 минг 575 та юридик шахслар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 1 минг 849 таси фаолият кўрсатмоқда. Шундан 1 минг 336 таси солиқ тўлаш мажбуриятига эга ва 493 таси солиқ тўлаш мажбуриятига эга бўлмаган корхоналардир.

Амударё тумани Давлат солиқ инспексияси жорий йилнинг 10 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичини 118 фоизга бажарди, даромад тушуми эса 221,5 фоизга ортиғи билан уддаланди.

Инспекция маъмурияти ва ходимлари солиқларни йиғиш юзасидан ҳам самарали фаолият кўрсатиб, турли солиқларнинг режада белгиланган миқдорини юқори кўрсаткичларда бажаряпти. Хусусан, жорий йил октябр ойи ҳолатига кўра қатъий белгиланган даромад солиғи бўйича режа салкам 107 фоизга, акциз солиғи бўйича режа 148 фоизга, ер солиғи бўйича режа эса 406 фоизга бажарилди.

Аммо, бу борада қилинадиган ишлар ҳам талайгина. Жумладан, тумандаги якка тартибдаги тадбиркорларнинг 2019 йил 1 октябрь ҳолатига дамромад солиғидан 110 млн. сўм, ягона ижтимоий тўлов бўйича 632 млн. сўм солиқ қарздорлиги мавжуд.

Ушбу боқиманда қарзларни ундириш мақсадида 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 85 та якка тартибдаги тадбиркорларга 495 млн. сўмлик, огохлантириш талабномалари тарқатилди, 368 та якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига салкам 550 млн. сўмлик инкасса топширикномалари қўйилди. Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғидан 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 4 млрд 186 млн. сўмлик боқиманда қарздорликлари мавжуд. Ҳозирги кунда туман мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқларидан бўлган қарзларини ундириш юзасидан қатор чоралар кўрилмоқда.

Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари нафақат солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш, балки, уларнинг асосини ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг даромадлари ва солиқ базасини кўпайтириш ишларига эътибор қаратиб, бу борада тизимли равишда иш олиб бормоқдалар.

Чарос АPСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: