"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎPСАТИШДА ЮҚОPИ СИФАТ ВА САМАPАДОPЛИККА ЭPИШИЛАЯПТИ

Амударё туманида ташкил этилган қишлоқ оилавий поликлиникалари орасида Дўрман овули, Бўзсолма ва Қорамон маҳаллалари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатувчи 2-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасининг ўрни алоҳида. Чунки ушбу оилавий поликлиникада аҳоли-га тиббий хизмат кўр-сатишнинг сифат ва самарадорлиги анча юқори.

Айни кунда умумий амалиёт шифокори Зокир Pаҳимбоев мудирлик қилаётган ушбу оилавий поликлиникада фаолият кўрсатаётган 6 нафар врач, 22 нафар ўрта тиббиёт ходими ва 11 нафар патронаж ҳамширалар жами 2022 хонадонда яшаётган 10615 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда яхши натижаларга эришмоқда.

2-сонли оилавий поликлиника томонидан тиббий хизмат кўрсатиладиган ҳудудда туғиш ёшидаги аёллар 2819 нафарни, 18 ёшгача бўлган ўсмирлар 3542 нафарни, катта ёшдаги кишилар эса 7073 нафарни ташкил этади. Оилавий поликлиника ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатаётган 11 нафар патронаж ҳамширалар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги хонадонларда тез-тез бўлишиб, аҳоли ўртасида тарқалиши мумкин бўлган турли касалликларнинг олдини олишда фидойилик қилмоқдалар.

Оилавий поликлиника шифокорларининг ўз фаолиятларига катта масъулият билан ёндашаётганликлари сабабли оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Ўтган 10 ой давомида ҳудуд бўйича 182 нафар аёл соғлом фарзандларни дунёга келтирди. Айни кунда 127 нафар ҳомиладор аёллар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур бўлган барча турдаги ёрдамлар кўрсатиб борилаяпти.

Ушбу ҳудудда 5 та мактаб мавжуд бўлиб, ўқувчи-ёшларнинг соғлиғи ҳам доимий тиббий назоратда.

Муассасада арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувини амалга ошириш мақсадида ижтимоий дорихона ташкил этилган бўлиб, унда доришунос Наргиза Ваисова фаолият кўрсатаяпти.

Айни кунда 2-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида шифокорлардан М.Эшчанова ва Х.Эрматовалар, лаборант А.Болтабоева, катта ҳамшира Н.Ваисова, патронаж ҳамширалари Ҳ.Бекчанова, Г.Олламберганова, С.Йўлдошева, Ё.Матмуратова, Г.Казакова ва рўйхатга олувчи Б.Холмуродовалар фидойи меҳнатлари билан аҳоли саломатлигини сақлаш борасидаги хайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Биз 2-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси жамоасини Тиббиёт ходимлари куни байрами билан муборакбод этамиз.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: