"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Паррандачиликка ихтисослашган агрофирма товуқ гўшти савдосидан 10 ойда 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода паррандачилик соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бугун нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки республика бўйлаб янги ишлаб чиқариш объектларининг қад ростлаб, кўплаб янги иш ўринлари очилишига замин яратмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олиб борилаётган ишлар натижасида туманимизда 11 та паррандачилик субъектлари ташкил этилди ҳамда уларга жами 223,6 гектар ер майдонлари ажратилди. Ҳозирда ушбу паррандачилик субъектларида жами 1 млн. 16 минг бош паррандалар мавжуд.

Юртимизда бу соҳада яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ҳамда соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган фаол тадбиркорлик субъектларидан бири туманимиздаги “Қиличбой парранда” агрофирмасидир. Агрофирма 2009 йилдан буён фаолият олиб боради.

“Қиличбой парранда” агрофирмаси парранда гўшти етиштиришга йўналтирилган. Агрофирма 2016 йилда собиқ “44-Автокорхона”га қарашли бино ва иншоотларининг бир қисмини янги ишчи ўрин яратиш ва инвестиция киритиш шарти билан тендер савдосида ютиб олди. Натижада парраначилик асбоб-ускуналари, жумладан, 2 турдаги дон майдалагич асбоблари, 10 минг дона тухум сиғимига эга бўлган жўжа чиқариш инкубатори, 2 минг товуққа мослашган товуқ катакчалари сотиб олинди.

Ҳозирда агрофирмада жами 5 та ишчи ходим меҳнат қилмоқда. Улар аграфирмадаги жами 2 мингга яқин товуқ ва жўжаларни парвариш қилишмоқда. Товуқ гўшти маҳсулотлари эса Манғит деҳқон бозорида сотилмоқда. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида агрофирма 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олди.

Агрофирма раҳбарияти келгусида паррандалар бош сонини янада кўпайтириб, халқимиз дастурхонини сифатли товуқ гўшти билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшишни режалаштирмоқда.

Чарос АPСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: