"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

ҲИСОБОТ КОНЦЕPТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шу йилнинг 16 ноябрида туман Маданият бўлими томошалар залида бўлим раҳбарияти буйруғига асосан Президентимизнинг ёшлар маънавиятини ривожлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан белгилаб берган бешта ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги маданият марказларида фаолият юритаётган бадиий ҳаваскорлик тўгараклари аъзоларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу йўналишда 19 та тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, уларга 200 нафардан зиёд санъатсевар юртдошларимиз қамраб олинган. Уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади.

Шуниси эътиборлики, Бобур, Уйшин,Қиличбой, Чойкўл, Бўзёп маданият марказларида турли кўнгилочар тадбирлар, муҳим саналар, қутлуғ кунлар муносабати билан байрам концерт дастурлари мунтазам ўтказилиб,туманимиз аҳолисининг кўнгилли дам олишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари таъминланмоқда.

Ҳисобот концертида янграган она Ватан, бахтиёр замонамизни, юртимизга садоқат, дўстлик ,биродарликни мадҳ этувчи куй қўшиқлар, дилрабо рақслар барчага манзур бўлди ва бадиий ҳаваскорлик тўгараклари фаолияти ижобий баҳоланди.

Ҳисобот концертда фаол қатнашган ва ижроси томошабинларга энг маъқул бўлган ижрочилар раҳбарият томонидан рағбатлантирилди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: