"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

“Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши митинг ўтказди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан мамлакатимиз бўйлаб янги форматда ўтказилаётган сайловолди тарғиботи кун сайин фаоллашмоқда.

Хусусан, 2019 йил 16 ноябрь куни Амударё тумани Манғит шаҳридаги “Деҳқон бозори” олдида партия Амударё туман кенгаши томонидан “Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!” шиори остида навбатдаги митинг бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Қорақалпоғистон Pеспубликаси кенгаши Ижроия қўмитаси Девони раҳбари Левитан Абдимуратов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси кенгаши мутахассиси Искандар Жаримбетов, партиянинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати Марям Аҳмедова ва туман Кенгашидаги депутатлари, партия “Аёллар ва Ёшлар қаноти” фаоллари, ёшлар, санъаткорлар, спортчи чемпионлар, маданият ходимлари, хунармандлар уюшмаси, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сайловолди тарғиботи доирасида миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ҳамда туманимиз тарихи ва бугуни акс эттирилган рассомчилик асарлари кўргазмаси ташкил қилинди.

Тарғибот тадбирида партия Қорақалпоғистон Pеспубликаси кенгаши Ижроия қўмитаси Девони раҳбари Левитан Абдимуратов сўзга чиқиб, бу йилги сайлов кампаниясига “Янги Ўзбекистон, янги сайлов” шиори остида старт берилиб, бу жараён янги Сайлов Кодекси асосида ўтказилаётгани айтиб ўтди.

Шунингдек, сайлов бу, энг аввало, халқимизнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ўз вакиллари орқали иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ёрқин кўзгуси эканлиги ва айни пайтда ана шундай муҳим кампанияда фаол иштирок этиб, ғалаба қозониш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий вазифасига айланганлиги эътироф этилди.

Бу борада “Миллий тикланиш” демократик партияси халқимизда миллий ўзликни англаш ҳиссини ўстиришга ҳаракат қилар экан, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби кенг кўламли вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Қайд этилганидек, партия ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишни, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишни режалаштирмоқда. “Инсон ўзгарса – жамият ўзгаради” шиори остида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, таълим ва тарбия сифати узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, миллий қадриятларни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш партиянинг устувор мақсадларидан саналади.

Тадбирда фоал қатнашган иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди ҳамда партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.

Иштирокчиларга «Миллий тикланиш» демократик партиясининг янгиланаётган Ўзбекистондаги шиддатли ўзгаришларга жавоб берадиган, халқимизнинг маънавий ва иқтисодий юксалишига хизмат қилувчи ғоялари, сайловоли Платформасида белгиланган устувор вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

Майдон узра “Бирмиз! Қўлни-қўлга берамиз!” шиори янгради.

Гулзода Эшимбетова, ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: