"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар демократик давлат ва фуқаролик жамияти тамойилларига мувофиқ янги шароитда ўтказилади. Мамлакатимизда ушбу муҳим жараёнга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Барча сиёсий партиялар томонидан сайловолди дастурлари ишлаб чиқилиб, юримизнинг барча ҳудудларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

13 ноябр куни “Адолат” социал-демократик партияси Амударё тумани Кенгаши ва туман Адлия бўлими томонидан Давлат Солиқ инспекциясида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгаши ҳамда туман кенгашига 2019 йил 22 декабръ куни бўлиб ўтадиган сайловларда аҳолининг фаол иштирок этиши ва Ўзбекистон Pеспубликасининг сайлов кодексини сайловчилар ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланди.

Тадбирда туман Адлия бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Мўминжон Матюсупов, “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши раиси Мансур Ўразбоевлар сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Таъкидланганидек, 18 та боб, 103 моддадан иборат бўлган Сайлов кодекси билан сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Унга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади. Илгари 135 та округ тузилган ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган. Эндиликда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин. Шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади. Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

Чиндан ҳам, мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор самарасида давлат аҳамиятига молик муҳим масалаларни ҳал қилишда сиёсий партияларнинг роли ва таъсири кучайиб бормоқда. Партиялар Ўзбекистонда яратилган қонунчилик базасига таянган ҳолда жамиятдаги туб ўзгаришларнинг самарали кучига айланиб бораётир.

Тадбирда сиёсий партиялар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг жамиятни демократлаштириш ва янгилашдаги ўрни ва роли, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда иштирокининг умумэътироф этилган принцип ва нормалари, ривожланган демократик давлатларнинг бу борадаги тажрибаси, сайловларда партиялар учун тенг шароит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Тадбир қизғин ва баҳс мунозарага бой бўлди.  

Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: