"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ТЎЙ ВА МАPОСИМЛАPНИ ТАPТИБГА СОЛИШ ТАPҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШЛАP ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тўйлар, маросимлар, оилавий тантаналар  халқимиз ҳаётининг кўзгуси, азалий қадриятларидандир. Яхши кунларида бир-бировнинг қувончига шерик бўлиш, қайғули дамларида суянчик бўлиш – асрлар оша яшаб келаётган, турмуш тарзимиздан ўрин олган урф-одатларимиздир.

Афсуски, кейинги йилларда тўй-маросимлар бавдавлат оилаларнинг “бори”ни кўз-кўзлайдиган минбарга айланиб, ортиқча сарф-харажатлар, исрофгарчиликларга йўл қўйилаётгани кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. 2019 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қабул қилган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори шу боисдан ҳам юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Ушбу қарорга мувофиқ қабул қилинган Низомда эса тўй, маросимларни, оилавий тантаналарни ўтказиш тартиблари, ушбу қоидаларга бўйсунмаганларга бериланган чоралар белгиланган.

Ушбу тартиб-таомиллар келгуси 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Туманимизда ушбу қарор ва унга кўра қабул қилинган Низом мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарғиб қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди. Гуруҳ айни кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида йиғилишлар ўтказиб, унда сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирувчи тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар авж олиб кетганини, бу айрим оилаларни тўй, маросимларни ўтказишда қийин ҳолатга солиб қўяётгани ва бунга эндиликда чек қўйиш лозимлиги ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтирмоқдалар.

Яқинда шундай йиғилишлардан бири Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Йиғилишдао вул фуқаролар йиғини масъул ходимлари, ҳудуд аҳолиси ва туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилишни йиғин раиси С.Наметов очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари - Маҳалла Кенгаши раиси ўринбосари М.Казаков, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллабергановлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг “Тўйлар оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ва унга мувофиқ қабул қилинган Низом аҳамияти ҳақида батафсил тушунчалар бердилар, турмушимизга татбиқ этиш бу борадаги камчиликларга барҳам  беришини таъкидладилар.

Ана шундай йиғилишлар туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида Хитой, Қиличбой овул фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди.

Отабек ИБPАГИМОВ,
“Маҳалла” Кенгаши раиси ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: