"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танлови ўтказилди

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш, уни таг-томири билан йўқотиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан 2017 йилнинг 3 январь кунида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилингани, шунингдек, 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Pеспубликасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилингани ҳам шу саъй-ҳаракатларга муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг бу борадаги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақлпоғистон Pеспубликаси идоралараро комиссияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгашининг  қўшма қарорига кўра овул ва маҳаллаларда коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу кўрик-танловнинг дастлабки босқичи туман миқёсида ҳам бўлиб ўтди. Унда тумандаги овул ва маҳаллалардан ўзининг фаоллиги, ҳудуди доирасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида бир қанча ижобий ишлар қилган ҳуқуқий билимли фуқаролар иштирок этиб, танлов шартларини бажардилар. Кўрик-танлов натижаларига кўра 1-ўринни туманимиздаги 2-секторда жойлашган Ўрта Қалъа овули, 2-ўринни Тош ёп овули ҳамда 3-ўринни Дўрман овули эгаллади. Ғолиблар эсдалик ва совринлар билан тақдирланишди.

С.Ёрмуҳаммедов,

туман прокурори ёрдамчиси.

Янгиликни бўлишинг: