"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

СИНФ КОНЦЕPТ ДАСТУPИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 8 та йўналиш бўйича 281 нафар ўқувчи-ёшлар санъат сирларини қунт билан ўрганишмоқда. Мактаб  ўқувчилари нафақат туманда, балки Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва мамлакат миқёсидаги турли кўрик-танловлар, мусиқа ва санъат фестивалларида муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. Айниқса, анъанавий хонанда ва ижрочилик, халқ чолғу созлари йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчилар эришаётган ютуқлар қувонарли. Улар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳар йили ўтказилиб келинаётган кўрик-танловларда доимий равишда 1- ва 2-ўринларни эгаллаб келишмоқда.

- Бунда ўқувчилар билан олиб борилаётган машғулотлардаги узвийлик асосий омил бўлмоқда, - дейди мусиқа ва санъат мактаби директори Й.Абдалов. – Ҳар бир чорак бўйича белгиланган дарс-машғулотлари юзасидан синф концертлари ташкил этилади. Синф концертида ҳам ўқувчининг  иқтидори, ҳам ўқитувчининг дарсларни қай даражада олиб боргани ва шу орқали ўқув йилининг  чораклик учун белгиланган режаларининг бажарилиши амалда намоён бўлади.

26 октябрь куни болалар ва мусиқа ва санъат мактабининг халқ чолғулари бўлими ўқитувчилари Зокир Файзуллаев, Шуҳрат Саидов, Муродбой Эшимбетовлар 2019-2020 ўқув йилининг 1-чораги учун белгиланган режага мувофиқ синф концертини ташкил этдилар. Концертда ўқувчилар ўзлари ўрганган янги куйларни  мароқ билан ижро қилишди. Дутор, рубоб, доира каби халқ чолғулари садоларидан кўнгиллар завқ-шавққа тўлди.

Айни кунларда 9-сонли мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтадиган анъанавий кўрик-танловларга пухта  ҳозирлик кўришмоқда.

Янгиликни бўлишинг: