"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

7-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ – БОЛАЖОНЛАPНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИГА АЙЛАНГАН

Бугунги кунда мамлакатимизда эртамиз эгалари бўлган ёш авлод тарбияси ва уларнинг мактабгача бўлган тайёргарлигига катта эътибор қаратилиб, мактабгача таълим тизимида бир қатор янгиланишлар ҳамда ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Чунки, мактабгача ёшдаги болага сингдирилган билим ва қадриятлар унинг келгусидаги бутун ҳаётини белгилаб беради, шу билан бирга, мактабгача таълим уйғун ривожланган шахсни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Мактабгача таълим муассасаларининг мақсади – болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш ҳамда таълим-тарбия бериш орқали уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, мактабгача таълим билан қамраб олишдир.

Туманимизда шундай эзгу ғояни ўз олдига мақсад қилган мактабгача таълим муассалари сони тобора ортиб бормоқда.

Хусусан,7-сонли мактабгача таълим муассасасида ўз касбининг жонкуярлари, фидойи тарбиячилар 3 та асосий гуруҳда 75 нафар ва 3 та қисқа муддатли гуруҳда ҳам 75 нафардан жами 150 нафар болаларга таълим-тарбия бермоқда.

Мазкур муассасага 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади ва муассасада 15 нафар тажрибали педагоглар ҳамда 5 нафар олий тоифали ходимлар: Баҳодир Камолов, Марҳабо Шомурадова, Pоҳия Йўлдошева, Гулшод Камолова ва Озода Аҳмедова каби ўз касбининг мутахассиси бўлган педагоглар фаолият кўрсатади.

Муассасаса мудираси Гулшод Саидназарова ташаббуси билан 75 ўринга мўлжалланган ушбу 7-сонли мактабгача таълим муассасаси қайта таъмирланиб, жорий йилнинг февраль ойида янгидан фойдаланишга топширилди. Мудира Гулшод Саидназарова ўз устиида жуда кўп ишлайди, фаолиятида инновацион пед технологиялар ва энг сўнгги методалрни қўллайди. Зеро, мактабгача таълим муассасаси раҳбари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун чуқур педагогик-психологик билимларга, ташкилотчилик қобилиятлари ва етакчилик сифатларига эга бўлиши лозим.

Ҳозирда муассасада жами 32 нафар ходим ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Булар 15 нафар тарбиячи ходимлар, 8 нафар ёрдамчи тарбиячилар, 7 нафар педагог ходимлар ва 17 нафар хўжалик ишлари ходимларидир.

Болаларнинг иқтидор ва истеъдодларини ривожлантириш, тил ўрганишга бўлган қизиқишларини янада орттиш мақсадида “Шашка”, “Шахмат”, “Зумрадойлар”, “Спорт”, “Инглиз тили” ҳамда “Pус тили” каби тўгараклар иш олиб бормоқда .

“Pус тили” тўгараги раҳбари Гулшод Камолованинг тўгарагида 25 нафар болалар рус тили бўйича дастлабки таълим олиб, мактабга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўз касби орқали соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшаётган Қурбоной Ҳолимбетова бошчилигидаги “Шахмат” тўгарагида ҳам 25 нафар болажонлар ақл гимнастикаси ҳисобланган шахмат билан шуғулланиб келмоқда. У жуда болажон ва меҳнаткаш, ўз касбига масъулият билан ёндашувчи тарбиячидир. Ҳар бир боланинг феъл-атворидан келиб чиққан ҳолда улар билан ишлаб, барчасининг кўнглига йўл топишга ҳаракат қилмоқда.

Муассаса тарбиячилари ва тарбияланувчилари туманда ўтказиладиган бир қатор кўрик-танловлар ва мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Тарбиячи Шарофат Ҳайтимбетова ўтган йили туманда ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловида фаол қатнашиб, юқори натижага эришди.

Шу қатори, болажонлар мусиқа ўқитувчиси Озода Аҳмедованинг дарсларини ҳам жуда яхши кўришади. Чунки, у ҳар бир машғулотида болаларга янгидан янги куй-қўшиқлар ўргатиш давомида турли кўргазмали қуроллар билан ишлаб, болаларнинг эътиборини ва меҳрини қозонган.

Албатта, мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти қанчалик самардор бўлса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол шахс сифатида шаклланишида ҳам шунчалик ўз натижасини кўрсатади. Баркамол болалардан келажакда юрт корига ярайдиган ватанпарвар ва комил инсонлар шаклланади.

Биз эса 7-сонли мактабгача таълим муассасаси ходимларининг ишларида омад ва зафарлар ёр бўлсин деб қоламиз!

Ирода Эрдошева.

Янгиликни бўлишинг: