"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Спорт - бу соғлом ҳаёт кечиришнинг бирламчи омилидир.  У таълим ва тарбиянинг ажралмас бўлаги ҳамда соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришнинг асосий таянчидир.   Чу сабабли ҳам юртимизда соғлом авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб,  жисмоний тарбия ва спорт ривожига катта эътибор қаратилмоқда.  Бу эса ўз навбатида спортчиларимизнинг эришаётган юксак ютуқлари ва жаҳон даражасидаги спорт иншоотларининг барпо этилаётганида акс этмоқда.   Давлатимиз томонидан ёшларни спортга жалб қилиш,  уларни спорт соҳасида юртимиз равнақини янада юксалтиришлари учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда.   Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда спортчиларимиз нафақат Pеспубликамизда,   балки жаҳон ареналарида юртимиз байроғини юқори кўтаришмоқда. 

Спортчиларнинг имкониятларини юзага чиқаришлари,  ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун турли хил спорт мусобақалари ташкил қилинаётгани эса спортчи ёшлар сафининг ошишига хизмат қилмоқда.  

Туманимизда 23-26 октябрь кунлари Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг стол теннис тури бўйича 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Чемпионати ўтказилди.  Мусобақада Нукус шаҳри,   Амударё,   Беруний,   Тўрткул,   Тахятош,   Қўнғирот,   Тахтакўпир,   Хўжейли туманлари спортчилари иштирок этдилар. 

Мусобақа натижаларига кўра ўғил болалар ўртасида фахрли 1-ўринни Нукус шаҳридан Эрнияз Ўтепбергенов,   2-ўринни Давлет Муратбоев,   3-ўринни эса Амударё туманидан Дастонбек Жуманазаров ва Жонибек Бахтиёровлар эгалладилар.   Қизлар ўртасида фахрли 1-ўринни Нукус шаҳридан Айгул Атабаева,  2-ўринни амударёлик Севинч Pажапова,   3-ўринни эса Нукус шаҳридан Кунсулув Қўшмуратова ва Тахиятош туманидан Муниса Жалғасова эгалладилар.  

Чемпионатда баҳслар аралаш жуфтлик ва жуфтлик жамолар ўртасида ҳам ўтказилди.   Аралаш жуфтлик мусобақалари натижаларида кўра фахрли 1-ўринни Нукус шаҳридан Саломат Қадримбетов ва Лайло Аллабергановалар эгалладилар.   Чунингдек,   ўғил болалар ўртасида жуфтлик баҳсларда Амударё туманидан Акбар Қурбонбоев ва Pусланбек Марксовлар фахрли 1-ўринни эгалладилар.  Чемпионат ғолибларига медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мазкур чемпионат юртимизда болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси сифатида кўплаб ёш иқтидор эгаларини кашф қилди.  Унда иштирок этган ўсмирлар ва ёшлар эса нафақат куч ва маҳоратларини синовдан ўтказишди,  балки соғлом турмуш тарзи сари қадам ташлаб,  саломатликларини мустаҳкамладилар.  Дарҳақиқат,  фарзанди камолини кўриш,   унинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини олий мақсад деб биладиган ҳар бир ота-она учун ўғил-қизининг саломатлиги,   жисмоний этуклиги – баркамоллигидан ортиқ бахт бўлмаса керак.   Бу бахтга эришиш,   эзгу орзу-умидларнинг ушалишида спорт муҳим аҳамият касб этади.   Ҳар томонлама этук,   юртимиз шаънини кўкларга кўтарадиган,   баркамол авлоднинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшаётган туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоасига эса улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз.

Чарос Арслонова

Амударё тумани ҳокимлиги

ахборот хизмати раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: