"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

НУКУСЛИК САНЪАТКОP ЎҚУВЧИ-ЁШЛАP АМУДАPЁЛИК ТЕНГДОШЛАPИГА ЎЗ КОНЦЕPТ ДАСТУPИНИ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

30 октябрь куни 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тантаналар саройида Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Жаслар” халқ чолғулари камер оркестри ўз концерт дастурини намойиш этди.

Концерт дастури “Жаслар” халқ чолғулари камер оркестри ижросидаги Ф.Назаровнинг “Гулнора” куйи билан бошланди. Несипбой  Алекеев дирижёрлигида маромига етказиб ижро этилган куй томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Концерт дастури давомида баян ва аккордеонда Иса Абдуллаев ва Шамшод Жумабоев ижросидаги “Либер танго” куйи, Шахнур Жиенбаев ижросидаги “Тулпор” ашуласи, камер оркестри жўрлигида янграган “Палладио”, “Эл бимбо”, “Қиличбозлар ўйини”, каби жаҳон мусиқа санъати намояндаларининг асарлари, “Жаслар” халқ чолғулари камер оркестри аъзолари Насиба Холбоева, А.Хачатуряннинг машҳур “Лезгинка” куйини найда ижро этган Дастон Давлетбоев, Улданой Ильясова, Шахнур Жиенбоев, Махамбет Игамбердиев, Аҳмад Худойберганов, Қадам Шарипов, Хурсандбек Атамуратов, Ислом Каримов, Сардор Бозорбоевлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

- Бу каби ижодий учрашув тариқасидаги концерт дастурлари мактабимиз ўқувчилари учун ўзига хос тажриба алмашув майдони вазифасини ўтайди, - дейди 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Йўлдошбой Абдалов. – Биз мазкур концерт дастурини ташкил этган Нукус  шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори А.Тажимуратовга, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Сейтановга “Жаслар” халқ чолғулари камер орткестри дирижёри Несипбай Алекеевга миннатдорчилик билдирамиз.

Концерт дастури якунида 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Й.Абдалов “Жаслар” халқ чолғулари камер орткестри аъзоларига ижодий муваффақиятлар тилади.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: