"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАP”

Бугунги кунда ёшларимизнинг кўча - кўйда миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган ўта тор ёки калта , баданни кўз - кўз қилиб турувчи кийимларни кийиб юришлари таассуфки, бор гап. Айрим ёшларимиз, мактаб ўқувчилари мактабда ҳам, уйда ҳам хорижий телесериаллар қаҳрамонларига тақлид қилиб кийинишга, сочларини турмаклашга ҳаракат қилишади.Кейинги йилларда айниқса қизлар орасида тор шим ва юпқа матолардан тикилган кофталар кийиш кенг урфга айланаяпти. Шундай либослар кийиб юрганларни учратганингизда ҳақли бир савол туғилади: бу либосларнинг ўзимизнинг миллий либосларимиздан нимаси афзал? Бу саволга маънавияти пастларгина тўғри жавоб беролмаслиги мумкин.Чунки ҳақиқий ўзбекона либосларнинг матоларига, бичимларига бугунги кунда бутун дунёда қизиқиш катта. Буни фақат ёшларимизга тушунтиришимиз, миллий либосларимизни ҳурмат қилишга, авайлаб кийиб , гўзал бўлиб юришга рағбатлантиришимиз лозим.

Яқинда туманимиздаги 33 сонли мактабда мактаб бошланғич хотин – қизлар ташкилоти ташаббуси билан юқори синфлар ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Бувижоним кийган либослар” деб номланган тадбир ана шу мақсадга қаратилди. Тадбирни мактаб директори Ҳанифа Яхшимова очди ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг бизнинг миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган либосларига кўр – кўрона берилавермаслик , ўзимизнинг табиий матоларимиздан йилнинг ҳар бир фаслига мос қилиб қулай ва бежирим либосларни танлаш ва кийиш юзасидан ўзининг фикр- мулоҳазаларини билдирди. Шундан кейин саҳнага момоларимиз кийганидек либосларда чиқиб келган ўқувчи қизларни барча қарсаклар билан қарши олишди. Тўғри, даврлар ўтгани сайин кийиниш учун янги матолар , янги модалар урфга киради. Лекин бувижонларимиз кийган кийимлардан андоза олгулик кўпгина жиҳатларни кўришимиз мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак. Буни саҳнада икки қиз мактаб формаси ва уй кийими тимсолида намойиш этиб беришди.

Мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари бу борада ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.Тадбир ўзбекона либос кийган мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросидаги рақс билан якунланди.Саҳнада намойиш этилган бувижонларимиз кийган турфа либослар барчада ўчмас таассуротлар қолдирди, момоларимизнинг чеварлиги-ю уқувлилигининг , кийиниш борасидаги дид- фаросатининг намойиши бўлди, гўё.

О.PАЖАБОВА.

М.ШОМУPОДОВ туширган сурат.

Янгиликни бўлишинг: