"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ХЎЖАЛИГИМИЗ ФАОЛИЯТИ СЕPҚИPPА, ДАPОМАДИ ЮҚОPИ

Бизнинг Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигимиз тузилиши жиҳатидан туманимизнинг бошқа кишлоқ хўжалик корхоналаридан тубдан фарқ қилади.Хўжаликнинг умумий ер майдони 16560 гектар бўлиб, шундан ўрмон билан қопланган майдонлар 3286,1 гектар, туташмаган ўрмонзорлар 571 гектар, ўрмон кўчатхоналари 5,6 гектар, сийрак ўрмонлар 476,4 гектар, тақир ерлар 6,87 гектар, хайдаладиган ерлар 24,5 гектар, яйловлар 2854,9 гектар, сувли ерлар 2,4 гектар, қумликлар 2449 гектар, бошқа ерлар 6883,2 гектарни ташкил қилади.

Хўжалик Қипчоқ, Назархон бўлимларидан иборат бўлиб, ушбу ҳудудларда 2019 йилда янгидан 40 гектар ерда уруғдан экилиб, 25 гектар ерда эса кўчат ўтқазилиб саксовулзорлар барпо этилди.Уруғдан 5 гектар майдонга кўчат етиштириш белгиланган бўлса, шу кунгача 12 гектарга жойлашадиган кўчат етиштирилмоқда ва 2 гектар ўрнига 2,52 гектар ерга янгидан кўчатлар ўтқазилиб, бу борадаги режа 126 фоизга бажарилди.Шунингдек шу кунгача режадаги 1040 килограмм ўрнига 51096 килограмм уруғ тайёрланиб, келгуси йил экиш мавсумига шай қилиб қўйилди.Жорий йилнинг ўзида хўжалигимизда кўчат ва уруғ сотишнинг ўзидан 420302 000 сўм фойда олинди. Яйловлар ҳам хўжалик даромад манбаларидан ҳислбланади. Йил бошидан бери ҳудудимиздаги табиий яйловлардан 29 млн.сўмдан зиёд даромад олдик.

Жорий йил кўкламида хўжалигимизнинг 12 гектар ерига экилган қишлоқ хўжалик экинларидан 4842600 сўм даромад олиниб, режалар ортиғи билан адо этилишига эришилди. Булардан ташқари асаларичилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу соҳалар ҳам Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги иқтисодини мустаҳкамлашга асос бўлаётир.

гектар экилди. Кейинги йилларда цитрус меваларнинг иқлимимизга мос кўчатларини яратиш ва 2019 йилда иҳота дарахтзорларини барпо қилиш режаси 19 гектар бўлиб, амалда ҳам 19 етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда бизнинг хўжалигимизда 0,1 га майдонда иссиқхона барпо этилди ва лимон кўчатлари ўтқазилиб, парваришланмоқда.

Туманимиздаги қишлоқ хўжалик корхоналарига асалари парваришлаш учун, кўчат етиштириш учун қутилар ясаб беришни йўлга қўйганимиз даромадларимиз яна ҳам ошишига асос бўлаётир .Доривор ва озуқабоп экинларни етиштиришга ҳам эътибор берилаяпти.

Хўжалигимиз меҳнаткашлари туманимиз аҳолисини мўл, экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга муҳим ҳисса қўшишдан ташқари ўзимизни қуршаб турган атроф- муҳит мусаффолигини сақлашга, ҳудудимизнинг обод ва кўкаламзорзор бўлишига эришишдек эзгу мақсадлар йўлида меҳнат қилаётган бир пайтда ҳудудимизда ўрмон қонунбузарлиги ҳолатлари ҳам учраётгани ачинарли ҳолдир.Жорий йил бошидан бери 23 та ана шундай қонунбузарлик аниқланди ва айбдорлардан 10040,6 минг сўм қонуний тартибда ундирилди.

Бизнинг асосий мақсадимиз табиий бойлигимиз бўлган ўрмонзорларни кўз қорачиғидай асраш,янги кўчатлар билан тўлиқтириш, очиқ майдонларда халқимизнинг дастурхонига тотли мева, сабзавот ва полиз экинларини тортиқ қилишдир.

Махсуд НУPЕКЕЕВ, Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги директори.

Янгиликни бўлишинг: