"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

“Бувижоним кийган либослар” мавзусида 13-сон мактабда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Бугунги кунда ёшларимиз ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, уларнинг миллий либосларга ҳурматини ошириш, қолаверса, кийиниш маданиятини юксалтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Айни пайтда барча ҳудудларда ўтказилаётган “Бувижоним кийган либослар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар миллий либосларимиз умрбоқийлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳини камол топтиришда жуда катта аҳамият касб этмоқда.

13-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Бувижоним кийган либослар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 11-“А” синф ўқувчилари Г.Матсадиқова ва М.Эгамбердиевалар бошловчилик қилдилар. Мактаб ўқитувчиларидан М.Шомуродова, P.Юсупова, Н.Ҳайбуллаева, С.Ешчоновалар тадбир ҳақида ўз фикрларини билдириб, ёшларни миллий урф-одатларимизни, миллийлигимизни асраб-авайлашга чақирди. Улар бувиларимизнинг либослари газламасининг табиийлиги, соғлиққа зарарсизлиги, тор эмаслиги, қулайлиги, қадду-қоматнинг тик ва чиройли ўсишга таъсири ҳақида айтиб ўтдилар. Шунингдек, миллий қадриятларимизни сақлаб қолиш муҳимлиги, “оммавий маданият”ни ўзида ифода этиб, хориждан кириб келаётган турли кийим-кечаклардан ўз миллий либосларимизнинг афзал эканлигини гапирдилар.

Тадбир давомида асрлар оша келаётган, бувижонларимиз кийган миллий либослардан слайд-тақдимот намойиш этилди. Шундан сўнг, либослар кўргазмаси ҳам ўтказилди. Кўргазмада мактабнинг 8-11-синф ўқувчи-қизлари бувилар кийган либослар, оналар кийган либослар, бугунги кун қизларининг намунавий либослари, уйдаги либослар, мактаб, базм ва байрам либосларини намойиш қилдилар.

  Азиза Аҳмедова, 13-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: