"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ШОГИPДЛАPИМ ЮТУFИ – МЕНИНГ БАХТИМ

Мен 40-сонли мактабда ўқиб юрган пайтларимда кўпроқ адабиётга ва шеъриятга қизиққан бўлсам ҳам 1-сонли БЎСМга қатнаб, волейбол билан шуғуллунишим туфайли спортга меҳр қўя бошлаганман. Мураббийим Мардона Қодированинг менга кўпроқ эътибор берганлиги туфайли волейбол бўйича маҳоратим ошиб, бир қанча мусобақаларда иштирок этганман.

Кейин мураббийимнинг масалаҳатига кўра, Нукус Олимпия захиралари коллежига ўқишга бордим. 3 йил давомида ушбу коллежда мураббийим Махсуда Йўлдошевадан спорт сирларини мукаммал ўргандим.

Айниқса коллежда гимнастика мураббийи Гулбаҳор Бобожонова ва Нукус шаҳридаги 2-БЎСМ мураббийи Нигора Полвоновалардан спортнинг гимнастика тури бўйича ўрганганларим менга кейинчалик жуда қўл келди.

2009 йилда шу даврдаги туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Хонимжон опа Pажабованинг амалий ёрдамлари билан Манғит Иқтисодиёт коллежида бадиий гимнастика тўгарагини очдим.

Мен 2010 йилдан туман БЎСМда бадиий гимнастика мураббийи лавозимида иш бошладим. Орадан кўп ўтмай менинг шогирдларим Pеспублика миқёсида ўтказилган кўплаб мусобақаларда, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг саралаш босқичларида фаол иштирок қилишиб, биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашга эришдилар. Улардан Моҳира Бердибоева, Нуржамол Ўролбоева, Холида Йўлдошева, Наргиза Халиллаева ва Динора Қурбониёзовалар кўплаб мусобақаларда ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Шу йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Қиш эртаги” турнирида менинг шогирдларим ҳам иштирок этишиб, фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Шу турнирда Маҳлиё Тоҳировага биринчи ўринни, Асалой Эрмоновага иккинчи ўринни эгаллаш насиб қилди.

Шунингдек, шогирдларимдан 9 нафари жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган “Ниҳол” турнирида иккинчи ўринни, 9 нафари Тошкент шаҳрида июнь ойида ўтказилган “Ғунча” турнирида биринчи ўринни, 6 нафари Самарқанд шаҳрида ўтказилган очиқ чемпионатда биринчи ўринни эгалладилар.

Мен мураббий сифатида ўз шогирдларимнинг муваффақиятларидан фахрланаман. Бу – мен учун бахт.

Маъмура МАТЁҚУБОВА,
БЎСМнинг бадиий гим-настика мураббийи.

Янгиликни бўлишинг: