"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Ютуқларим менга куч-ғайрат бағишлайди

Юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳот ва ўзгаришлар замирида жисмонан ва маънан соғлом,  ақлан  етук авлодни тарбиялаш ҳамда уларнинг таълим олиши, замонавий билимларни эгиллашига эришишдек эзгу мақсад мужассам. Бу бизнинг зиммамизга катта маъсулият юклайди. Мен ўз фаолиятим давомида яхши натижаларга эришиб келдим. Кейинги  3 йил давомида ўқувчим Нурбек Сафарбоев информатика фанидан  2017-2018 ва 2018-2019 ўқув йилларида бир қанча ютуқларга эришди.  Информатика фанидан 2017 йили Pеспублика миқиёсида бўлиб ўтган фан олимпиядасида қатнашиб, фахрли ўринни эгаллади Инновацион олимпиядада “Иқтидорли ўқувчилар” кўрик танловига қатнашди. 2018 йил ҳам Pеспублика миқёсида бўлиб ўтган фан олимпиядасига  қатнашиб, фахрли ўринни эгаллади. Бу йил май ойида бўлиб ўтган халқаро олимпияда ҳамда фанлар олимпиадасининг Ўзбекистон Pеспублика миқиёсида бўлиб ўтган босқичда қатнашиб, иқтидорини намойиш этди. Бугунги кунда у Қорақалпоқ Давлат Университет талабаси. Бундан ташқари бир нечта ўқувчиларим туман босқичида яхши натижа кўрсатаяпди.

Мен мактабимизда 5та ташаббус бўйича “Ёшлар ўртасида компьютер саводхонлигини ошириш бўйича “Ёш дастурчилар” тўгарагини ҳамда  “Қизларжон”  тўгарагида иш юритиб келмоқдаман. Сентабрь ойида мактабимизда “Бувижоним кийган либослар” кўрик-танлови бўлиб ўтди. 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар кунида  камтарона меҳнатим учун   Қорақалпоғистон “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландим. Мен бундан хурсандман ва бу ишончга муносиб меҳнат қилишга ҳаракат қиламан эришаётган  ютуқларим менга яна куч бағишлади.

Зивар ХУДОЙБЕPГЕНОВА,
71-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: