"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

МАКТАБДАГИ СПОPТ МУСОБАҚАЛАPИ – НУФУЗЛИ БЕЛЛАШУВЛАP САPИ ЙЎЛ ОЧАДИ

Туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг амалий ижросига қаратилган маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ташқил қилиш ва ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борада мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчи Солий Йўлдошев  томонидан олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Спортнинг олимпия турлари бўйича тез-тез ўтказилиб туриладиган синфлараро ва мактаб миқёсидаги мусобақаларда болалар нафақат ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишади, балки иқтидорларини намоён этиб, қайси спорт турига кўпроқ лаёқатли эканликларини ҳам амалда кўрсатадилар.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида Солий ака Йўлдошев дарс-режасидан ташқари, ўқувчи-ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида қўшимча машғулотлар ва мусобақалар ҳам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади. Хусусан, 2019 йилнинг сентябрь ойида 7- ва 8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган футбол бўйича мусобақаларда 8асинф спортчилари биринчи, 8всинф эса иккинчи, 7всинф ёш футболчилари учинчи ўринни эгаллашди. Октябрь ойида эса синфлараро қиз болалар ўртасида ўтказилган баскетбол бўйича мусобақалар янада қизиқарли бўлди. Мазкур мусобақаларда 8всинф баскетболчилар жамоаси 1-ўринни, 7асинф жамоаси 2-ўринни, 6а ва 7всинфлар жамоалари 3-ўринни эгалладилар.

Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, мактабнинг 6-синф ўқувчиси Севинч Солиева сув спорти бўйича Беруний шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Pеспубликасининг ҳудудий босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаб, ўзининг ушбу йўналиш бўйича иқтидорли эканлигини намоён этди.

С.Йўлдошев томонидан ташкил этилган енгил атлетика спорти мусобақаларида ҳам мактабнинг иқтидорли атлетлари аниқланди. Ўғил болалар ўртасида 60 метр масофага югуриш бўйича мусобақаларда 8-синф ўқувчилари Т.Бобожонов, Д.Тожибоев ва 7-синф ўқувчиси О.Йўлдошевлар ғолибликни қўлга киритишди. 1000 метр масофага югуриш бўйича беллашувларда эса 7-синф ўқувчиси Д.Хўжамуродов ўзининг тенгсиз эканлигини намоён этди. 8-синф ўқувчилари С.Камолов иккинчи, Ш.Олламов эса учинчи ўрин соҳиблари бўлишди.

Узунликка сакраш мусобақаларида 8-синф ўқувчилари Т.Бобожонов, Д.Тожибоев, А.Отабоевлар ғолиблик шоҳсупасидан жой олдилар.

Масофага югуриш бўйича қиз болалар ўртасида мусобақалар янада қизғин ва баҳсларга бой бўлди. Унда 60 метр масофага югуришда 8-синф ўқувчилари Ш.Собирова, М.Бердибоева, 7-синф ўқувчиси М.Собирова, 1000 метр масофага югуришда 6-синф ўқувчиси М.Чоршамбоева, 8-синф ўқувчилари М.Бердибоева, Г.Холбоевалар мусобақа пешқадамлари бўлишди.

Узунликка сакраш бўйича мусобақаларда 7-синф ўқувчилари М.Собирова, И.Матёқубова, 8-синф ўқувчиси С.Назирбоевалар ғолибликка эришдилар.

Яқинда С.Йўлдошев томонидан яна бир спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда мактабнинг ёш спортчилари ақл гимнастикаси – шахмат спорти бўйича ўз ақл-идрокларини намойиш этдилар. Қизғин беллашувлар асосида ўтган мусобақаларда 5-синф ўқувчиси Шерали Шомуродов 1-ўринни эгаллади. 8-синф ўқувчиси Шерзод Қурбонбоевга иккинчи, 5-синф ўқувчиси Шаҳриёр Шомуродовга учинчи ўрин насиб этди.

– Умумтаълим мактабларда ўтказиладиган синфлараро спорт мусобақалари спортга қизиқувчи ёшларни катта спортга тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди Солий ака Йўлдошев. – Бундай мусобақалар ўқувчи-ёшларнинг ўзига ишончини мустаҳкамлайди, ўзи қизиққан спорт тури бўйича доимий шуғулланишга ундайди. Ўқитувчи эса ўқувчи-ёшлар билан шуғулланишдан тўхтамаслиги керак. Ана шунда ўқувчи-ёшлар мактабдан ташқари нуфузли спорт мусобақаларида ҳам муваффақиятли иштирок этадилар.

Ирода ЭPДОШЕВА, “Тараққиёт кўзгуси”

газетасининг жамоатчи мухбири.

Янгиликни бўлишинг: