"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео)

2 ноябрь куни Уйшин маданият марказида сайёр қабул ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1-сектор раҳбари Қаҳрмон Сариев, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, тумандаги секторлар раҳбарлари, муассаса, корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабулда таъкидланганидек, мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва фаровонлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилмоқда. Ўтказилаётган сайёр қабуллар эса аҳолининг давлат сиёсатига бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилмоқда. Уйшин овулида ўтказилган сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг арзи тингланди, ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилишга амалий кўмак берилди. Айрим ижтимоий аҳамиятга эга муаммолар масъул  ташкилотлар мутасаддилари кўмагида  ечимини топди.

Мурожаатларнинг аксарияти овул ҳудудидаги таълим масканларини таъмирлаш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, маҳаллий ва ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини ошириш каби масалаларда бўлди.

Қангли овули ҳудудидаги 44-сонли мактаб биносини таъмирлаш, 75-сонли умумтаълим мактабига спорт зали қуриш, 47-сонли мактабга қўшимча бино қуриш, 39-сонли мактаб биносини таъмирлаш ва мактабга спорт зали қуриш, маҳалла фуқаролар йиғинига янги бино қуриш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ҳудуддаги йўлларни таъмирлаш ва туман марказига автобус қатновини йўлга қўйиш каби мурожаатлар мутасаддилар томонидан тингланиб, уларни ижобий ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: