"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Қиличбой арна каналига янги кўприк қурилди

Элимизда йўл, кўприк қуришни жуда хайрли ва савобли иш дейишади. Кўприклар олис йўлни, манзилни яқинлаштиришга хизмат қилади. Сўнгги даврларда юртимизда бу савобли иш давлат аҳамиятидаги муҳим масалага айланиб бораётганлиги сабабли бу борада тегишли дастурлар қабул қилинди. Шулар асосида юртимизда кенг ва равон йўллар, мустаҳкам кўприклар қурилмоқда.

Қиличбой арна каналининг икки томонида жойлашган Аёқчи маҳалласи ва Қиличбой овули аҳолисига шу ҳудудда кўприк йўқлиги деярли 40 йилдан буён муаммо туғдириб келаётган эди. Зарурат бўлган пайтларда икки томонда яшовчи аҳоли олисдаги кўприкдан фойдаланишига тўғри келар, бунга жуда кўп вақт кетарди. Айниқса, “Аёқчи” ва “Ғайрат” аҳоли пунктларида яшовчи фуқаролар овулдаги 7-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникасида тиббий хизматдан фойдаланиш учун 7-8 километр узоқликдаги масофадан айланиб келарди.

Кўприк қуришнинг савоби ҳам ҳажга зиёрат қилиш билан баробар, деб билган “Аёқчи” маҳалласида яшовчи тадбиркор Санъатжон Pаҳимов ҳар иккала томонда яшовчи аҳолига қулайлик яратиб, узоғини яқин қилиш мақсадида шу йилнинг сентябрь ойида қурилиш ишларини бошлаб юборди. Қисқа фурсат ичида, яъни октябрь ойининг охирларида кўприк тўлиқ қуриб битказилди. Тадбиркорнинг саъй-ҳаракати, ғайрати билан амалга ошган хайрли ишдан эл-юрт ниҳоятда мамнун бўлди.

24 октябрь куни кўприкнинг фойдаланишга топширилгани ҳар иккала ҳудудда яшовчи аҳоли учун жуда қувончли воқеа бўлди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда туман ҳокими ўринбосарлари А.Йўлдошев, Ж.Норимов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллаберганов, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси ўринбосари О.Ибрагимов ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллар қатнашишди. Тадбирда сўзга чиққанлар аҳолини кўп йиллик орзуси амалга ошгани билан қутлади ва бу ишда ташаббус кўрсатиб, ўз маблағи эвазига кўприк қурдирган тадбиркор С.Pаҳимовга катта миннатдорлик билдирдилар.

Маросимда кўприк қурилишида иштирок этган қурувчиларга совғалар ҳам улашилди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: