"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ПАХТА ТЕPИМИДА ЯPАТИЛГАН ҚУЛАЙ ШАPОИТ ИШ УНУМИНИНГ ОШИШИДА МУҲИМ ОМИЛ БЎЛДИ

Бу йил туманимизда бўй тиклаган 33 минг  тонналик “Оқ олтин” хирмонига Қизилчоли маҳалласида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Маҳалла ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Хидирбоев Бунёдбек” фермер хўжалиги 47 гектар пахта майдонидан жами  115 тонна пахта йиғиштириб олиб, шартномавий режасини муваффақиятли адо этишга эришди. Пахта теримида фермер хўжалигининг 35 нафар пудратчиси ва уюшмаган аҳоли ҳисобидан келган 50 нафар ёрдамчи теримчилар зўр ғайрат намуналарини кўрсатдилар.

Пудратчилардан Гулхоним Эшчонова, Малика Собирова ва Марям Ёқубовалар 4-4,5 тоннадан пахта теришга эришган бўлишса, ёрдамчи теримчилардан Зулфия Абдалова, Нилуфар Ўрозбоева ва Санобар Жуманиёзоваларнинг ҳар бириси 2,5-3 тоннадан пахта теришга муваффақ бўлдилар.

– Биз пахта терими пайтида барча теримчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилдик. Шу боисдан ҳам ишимизда юксак унум бўлди, – дейди фермер хўжалиги раиси Давронбек Давлатбоев.

Айни кунда ушбу фермер хўжалигида 14 гектар майдондаги кузги буғдой  парваришига ҳам алоҳида эътибор берилаяпти.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: