"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

АМУДАPЁ ТУМАНИДА КУЗГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАPИ ПАPВАPИШИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОP БЕPИЛАЯПТИ

Амударё туманида 335 та фермер хўжаликлари томонидан жами 800 контурдаги 3350 гектар майдонга кузги ғалла экиш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Шундан 1120 гектар майдонга экилган ғалла Краснодар-99 навини, 1370 гектар майдонга экилган ғалла Гром навини, 760 гектар майдонга экилган ғалла Таня навини ва 100 гектар ерга экилган ғалла Грация навини ташкил этади.

Туманда 2020 йил ҳосили учун 14 та фермер хўжаликларида жами 279,3 гектар майдонга уруғлик ғалла ҳам экилган бўлиб, фермер хўжаликлари билан давлатга 838 тонна уруғлик ғалла етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилди.

Айни кунда ғалла майдонларига маҳаллий ўғит ташиб чиқариш ишларига алоҳида эътибор берилаяпти. Шу боисдан ҳам тегишли ташкилотларга октябрь ойида жами 6700 тонна маҳаллий ўғит жамғариб бериш юзасидан топшириқлар берилган.

Шунингдек, 2020 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинларини парваришлаш даврида суғориш ишларини тизимли равишда ташкил этиш мақсадида 4 та суғориш штаблари ҳамда 18 та суғориш отрядлари ҳам ташкил этилди.

Суғориш ишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида отрядларга сув хўжалиги ташкилотларидан 30 нафар ходим, фермер хўжаликларидан 2118 нафар сувчи бириктирилди. Шу боисдан ҳам қисқа муддат ичида туман  фермер хўжаликлари далаларига экилган кузги буғдойни дастлатки суғориш ишлари муваффақиятли якунланди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: