"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Соғлом ҳаётга қадам ташла!

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 4063-сонли қарори халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини жорий этишга муҳим асос бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кейинги 10 йилликда ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда.

2015 йилда  юқумли бўлмаган касалликлар 40 млн. аҳолининг умрига завол бўлган. Бу эса дунё бўйича барча ўлим ҳолатларининг 70 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон Pеспубликасида ҳар йили барча ўлим ҳолатларининг 78 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юз бермоқда.

2017 йил жинси ва ёши бўйича стандартлаштирилган ўлим сабаблари умумий тузилмасида 1-ўринни қон айланиш тизими касалликлари, жумладан юрак ишемик касаллиги, артериал гипертония ва унинг асоратлари, кейин эса хавфли ўсмалар, қандли диабет, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари жой олди.

2014-2015 йилларда Ўзбекистон Pеспубликаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Pеспубликанинг 18-64 ёшдаги аҳолиси орасида ўтказилган тадқиқотлари натижасида, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми сабзавот ва меваларни етарли миқдорда истеъмол қилмаслиги, аҳолининг ярми ортиқча вазнга эгалиги,  46 фоизининг қонида холестерин миқдори кўплиги, эркакларнинг 42 фоизи ва аёлларнинг 1,5 фоизи тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши, аҳолининг деярли учдан бир қисмида артериал қон босими юқорилиги, аҳолининг бир кунда истеъмол қилаётган туз миқдори Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсия этган кўрсаткичдан 3 баробар ортиқ эканлиги аниқланган.

Юқоридаги кўрсаткичларни инобатга олиб, туман Тиббиёт бирлашмасида аҳолининг  Юқумли бўлмаган касалликлардан вафот этиш кўрсаткичларини камайтириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш маркази”нинг туман бўлими ташкил қилинди.

Ҳозирги кунда бўлим томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан: ҳар сешанба ва пайшанба кунлари Манғит деҳқон бозори ҳудудида, муассаса ва ташкилотларда “Саломатлик майдончалари”, МТМ ва мактабларда “Саломатлик дарслари” ташкил қилиниб, антропометрик ўлчовлар, саволнома ва махсус текширувлар асосида ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари аниқланиб, тезкор маслаҳатлар, йўл-йўриқлар, чоршанба куни “Биз тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз” мавзусида зарарли одатларнинг олдини олиш, жума куни умумий таьлим мактаблари, маҳаллаларда соғлом овқатланиш тўғрисида суҳбатлар ва ярмаркалар, ҳар шанба куни бирлашма, ҚОП,ҚВП  майдончаларида, Марказий ўйингоҳда ходимлар ва уюшмаган аҳоли иштирокида фаол юриш ва гимнастрада, велосайр тадбирлари, спорт мусобоқалари ўтказилмоқда.

Барча тадбирлар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ходимлари билан биргаликда ўтказилиб, бу тадбирларга уюшмаган аҳоли жалб қилинмоқда.

Бунингдек чора-тадбирларимиз орқали ҳар бир инсон ўзининг, оиласининг ва яқинларининг саломатлиги учун маъсул эканлигини аҳолига чуқур сингдириш, соғлом турмуш кечиришига эришишдир.

Ж.ЯВКАШЕВ,
туман Саломатлик маркази шифокори.

Янгиликни бўлишинг: