"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ТИЛ – МИЛЛАТ ҚУЁШИ

Туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактабида 9- ва 10-синф ўқувчилари томонидан ташкиллаштирилган “Тил – миллат қуёши” деб номланган адабий-мусиқий тадбир шундай номланди. Тадбирда мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари қатнашдилар.

9-синф ўқувчиларидан иборат А.Навоий, 10-синф ўқувчилари иштирокидаги А.Яссавий номли гуруҳлар учта шарт яъни Навоий достонларидан парчалар ўқидилар ва “Яссавий ҳикматлари қалбимизда”, “Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз” мавзуларида ўзаро куч синашдилар. Учала шартда ҳам гуруҳлар аъзолари 10 баллдан, ўттиз балл тўпладилар.

Шунингдек, ўқувчилар мусиқий чиқишларида Зулфияхонимнинг “Ўрик гуллаганда” шеърини қўшиқ қилиб куйладилар.

Тадбирда ўқувчилар тилимиз тарихи, ўзбек тилида ижод этган, буюк кашфиётлар қилган машҳур аждодларимиз ҳақида фахрланиб сўзладилар.

Умида ЖУМАНИЁЗОВА, 36-сонли мактабнинг

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: