"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ОНА ТИЛИ ФАНИДАН БЕЛЛАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

55-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Тил - маънавият кўзгуси” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Баҳром Ҳикматуллаев очди ва ўқувчиларни она тилимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклади ва мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Нодира  Ўрозбоева, Ойбек Каримов тадбирни  кўтаринки руҳда олиб бордилар.

 Она тили фани ўқитувчиси Насиба Юсупова ўқувчиларга А.Яссавий ҳикматлари, Ёрқиной Аҳмедова эса А.Навоийнинг “Хамса” достони ва Бобурнинг “Бобурнома” асари тўғрисида маълумотлар бердилар.

Тадбирда 10-синф ўқувчиларидан иборат “Тилшунослар”, 11-синфлар ўқувчиларининг “Адабиётшунослар” гуруҳлари она тили бўйича  беллашиб, ўз билимларини намойиш этдилар.

Албатта, бунда иштирокчиларнинг соф ўзбек тилида сўзлашлари, имло қоидаларига ва нутқ маданиятига қай даражада риоя қилишларига алоҳида эътибор берилди.

Тадбир якунида фаол ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар берилди.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

Янгиликни бўлишинг: