"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ТИЛ - ДИЛ КАЛИТИ

Тил миллатнинг асосий белгиларидан биридир. Кўҳна тарихдан маълумки, ўзбек халқи асрлар давомида дунё тараққиётига жуда катта ҳисса қўшиб келган. Бунда, албатта, она тилимизнинг хизмати катта.

Бугунги кунда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ишларимизнинг асосий мақсади ҳам аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс - комил инсонни тарбиялашдан иборатдир.

Тилни ўрганиш деганда фақатгина чет тилини  ўрганиш тушунилмайди, балки ўз она тилини ҳам чуқурроқ, тарихан ёндошган ҳолда ўрганиш муҳим ҳисобланади. Ҳатто билим, кўникма, малака ҳам тилсиз пайдо бўлмайди.

Ўзбек тили тарихининг илдизлари неча минг йилликлар қаърига бориб  тақалади. Қадимги туркий тил, эски туркий тил, ўзбек адабий тили, ҳозирги ўзбек адабий тили деб ўрганиладиган тилимиз ўз бағрига минглаб алломаларни, улар яратган дурдона асарларни жамлаган. 21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан мактабимизда ўтказилган “Тил – дил калити” деб номланган адабий-мусиқий тадбирда ўқувчи-ёшлар бу ҳақда, она тилимизнинг тарихи ва бугунги тараққиёти хусусида тўлиб-тошиб сўзладилар. Тил ҳақида шеърлар айтиб, қўшиқлар куйладилар.

Тадбирда иштирок этган мактабимизнинг 5-,6-,7-синф ўқувчилари она тилини  билиш, ўз она тилини ҳурмат қилиш, тил миллатнинг ғурури, ифтихори эканлигини янаям чуқурроқ ҳис қилишди. Улар тайёрлаган саҳна кўринишларида тилимизнинг қудрати, буюклиги, миллатимиз фахри ўз ифодасини топди.

А.Қурбонбоев, 79-мактаб директори.

Янгиликни бўлишинг: