"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни

Дунёда барча халқлар ва элатлар учун энг улуғ, энг қадрли неъмат бу тинчликдир.  Тинчлик туфайли жамият равнақ топади, илм-фан ривожланади, тараққиёт юксалади. Бутун инсоният саодатга эришади. Ватанимиздаги мана шу тинчлик ва осойишталик учун ўз ороми, тинчи, ҳузур-ҳаловати, роҳат-фароғати, керак бўлса жонидан кечаётган, уни шараф билан ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларининг бу борадаги машаққатли хизматини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Юрт тинчлигини таъминлаётган ички ишлар ходимлари жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашда ўз зиммасига юкланган вазифаларни фидойилик билан бажаришмоқда. Тинчлик посбонларининг зийраклиги, жонкуярлиги туфайли элимизда, овул ва маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз, осойишта ҳаёт кечирмоқда.

Туман Ички ишлар бўлимида 79 нафар ходим эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Соҳа ходимларининг ўз вазифаларини масъулият билан бажаришлари натижасида овул-маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олди олинмоқда.

Тинч ва осойишта ҳаётнинг муҳим жиҳати – бу ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, аҳоли ўртасида жиноятчиликка муросасиз муносабатни шакллантириш ва туман ҳудудида жиноятчиликни кескин камайтиришдир. Туман Ички ишлар бўлими томонидан ушбу мақсадни рўёбга чиқариш мақсадида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Натижада туманимизда барча йўналишларда содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 тага, жиноят қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 тага камайишига эришилди. Ундан ташқари, ўғирлик, фирибгарлик, оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари ҳам камайтирилди. Ҳудудларда профилактик тадбирлар мақсадли амалга оширилганлиги, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш идоралари, жамоатчилик институтлари билан ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар тўғри йўлга қўйилганлиги натижасида босқинчилик, талончилик ва товламачилик каби жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади. Туман ҳудудидаги 49 та овул ва маҳалладан 22 тасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик умуман қайд этилмади.

Эл-юрт тинчлиги, осуда ҳаёт учун ўз оромидан кечиб хизмат қилаётган ички ишлар ходимлари эътиборга, эъзозу ҳурматга лойиқдир. Ўз хизмат бурчини шараф билан адо этаётган тинчлигимиз посбонларини 25 октябрь – касб байрами билан муборакбод этамиз!

Янгиликни бўлишинг: