"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ЎзМТДП туман Кенгашининг VI конференцияси ўтказилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг навбатдаги VI конференцияси бўлиб ўтди.

  23 октябрь куни туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган конференцияда ЎзМТДП туман Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати М.Аҳмедова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари P.Холмуродов, P.Ўрозбоев, А.Юсупов, Г.Бобожонов ҳамда бошланғич партия ташкилотлардан сайланган делегатлар қатнашдилар.

Ўтган давр мобайнида ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантириш, электорат билан ишлашнинг замонавий механизмини шакллантириш ва сиёсий билимларини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Партия сафига ташаббускор ва фаол ёшлар жалб этилиб, 2015-2019 йиллар давомида аъзолар сони  545 нафарга, бошланғич ташкилотлар сони 44 тага етди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан партиянинг туман Кенгаши раиси Г.Эшимбетованинг ҳисобот маърузаси тингланди. У ўз маърузасида партиянинг туман Кенгаши томонидан 2015-2019 йиллар давомида сайловолди платформасида белгиланган вазифалар юзасидан қатор ишлар амалга оширилганини,  Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 нафар, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесида 2 нафар, Халқ депутатлари туман Кенгашида 9 нафар депутат фаолият олиб бораётганини, ўтган хисобот давомида партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 108 маротаба депутатлик сўровлари билан мурожаат этилгани ҳақида сўз юритди. Ундан ташқари, 22 декабрда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига бўлиб ўтадиган сайловларда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш кераклигига тўхталиб ўтди.

Конференцияда депутатлар ваколатларидан самарали фойдаланишлари кераклиги, ўз фаолиятини янги босқичга кўтаришлари лозимлиги таъкидланди. Зеро, бугунги сайловчини қуруқ ваъдалар, ҳисоботлар билан ишонтириб бўлмайди. Сиёсий дунёқараши, тафаккури тобора юксалиб бораётган аҳоли халқ вакилларидан аниқ ишлар, ташаббуслар кутади.

Конференция сўнггида партия сафига янгидан аъзолар қабул қилинди ҳамда БПТ етакчиларидан О.Аҳмедова, Ш.Хўжамуродоваларга партия томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлари топширилди.

Кун тартибидаги масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: