"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ФЕPМЕP ХЎЖАЛИГИДА ПУДPАТЧИЛАP, ИШЧИЛАP УЧУН ҲОСИЛ БАЙPАМИ ЎТКАЗИЛДИ

Куз фасли ҳеч бир ҳудудда бизнинг мамлакатимиздагидай масъулиятли, қистовли кечмаса керак. Боиси иқтисодиётимизнинг асосини аграр соҳа ташкил этади ва табиийки, кўкламда экилган экинлар ҳосили айнан шу фаслда йиғиштириб олинади. Айниқса асосий экин – пахта йиғим -терими кўп куч талаб қилади. Шундай дамларда бир- бировга кўмакка келиш, иш билан банд бўлмаганларнинг ҳашарга чиқиши ҳам азалий қадриятларимиздан.

Жорий йилги йиғим –терим мавсумида 36 гектар ерда мўл пахта ҳосили етиштирилган “Зарифбой - Тўлғоной” фермер хўжалигида йиллик шартномавий режаларнинг барвақт ошириб адо этилишида 28 нафар пудратчиларга кўмакдош бўлган уюшмаган аҳолининг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Хўжаликда мавсум давомида 84 тонна ўрнига 100 тоннадан зиёд пахта йиғиштириб олинди.Йиллик шартномавий режа эса 4 октябрда адо этилди.

Хўжаликда жорий йилда буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан ҳам кўзланганидан зиёд ҳосил олинди. Шу боисдан 20 октябрь куни хўжаликда мазкур қишлоқ хўжалик йили муваффақиятли якунланаётгани муносабати билан улкан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда пудратчилар ва йиғим – терим мавсумида уларга қўл – қанот бўлаётган уюшмаган аҳоли , барча ишчилар учун тўкин дастурхон ёзилди, палов тортилиб, кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун туманимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт намойиш этилди.

Тадбирда хўжаликда қўлга киритилган ютуқларга муносиб ҳисса қўшган пудратчилар ,ишчилар ва барча кўмакчиларга совғалар тақдим қилдик, унумли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирдик. Бундан уларнинг кўнгли тоғдай кўтарилди,- дейди фермер хўжалиги раиси Умида Қурбонбоева.

Янгиликни бўлишинг: