"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

“ОНА ТИЛИМ - ИФТИХОPИМ”

Манғит шаҳрида фаолият кўрсатаётган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги улкан тантана қилинди.

Сана муносабати билан ташкил этилган “Она тилим - ифтихорим” деб номланган маънавий-маърифий тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, фахрий устозлар иштирок этдилар.

Тадбирда ўқувчиларга ўзбек тилининг бой имкониятлари ва жозибасини сингдириш, уни бошқа тиллар билан аралаштирмасдан соф ҳолда сақлаш, ҳурмат қилишга ўргатиш мавзусидаги маърузалар тингланди ва она тилимизни улуғловчи шеърлар, адибларимизнинг ибратли сўзлари ижро этилди.

Мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросидаги тил байрамига бағишланган махсус концерт  дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

Г.ҚУPБОНБОЕВА,
шу мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: